Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

2014 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига ташриф буюрган АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича Махсус вакили ўринбосари Лаурел Миллер бошчилигидаги Америка делегациясини қабул қилди.
 
Учрашув давомида кечган субҳат жараёнида томонлар Ўзбекистон-Америка муносабатларининг алоҳида масалаларини муҳокама қилди.
 
Ҳалқаро муаммолар бўйича ўзаро фикрлар алмашинуви чоғида Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши ва унинг минтақадаги жараёнларга таъсирига алоҳида эътибор қаратилди.  
 
Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этди, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.