Ўзбекистоннинг деярли бутун ҳудудида 42 даражали жазирама иссиқ кузатилади

Ўзбекистоннинг деярли бутун ҳудудида 42 даражали жазирама иссиқ кузатилади

Ўзбекистоннинг деярли бутун ҳудудида 42°-ли жазирама иссиқ кузатилади, дея хабар беради Гидрометеоролгия хизмати марказининг сайти.

Тошкентда ёғинларсиз бироз булутли ҳаво ҳукм суради. Кечаси ҳарорат 20-220, кундузи эса 37-390ни ташкил этади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғинларсиз, ўзгариб турувчи булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқий – 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 20-25°ни, кундузи 37-42°ни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғинларсиз, ўзгариб турувчи булутли ҳаво бўлади. Шамол шарқий – 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 20-25°ни, кундузи 37-42°ни ташкил этади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида айрим жойларда ўзгариб турувчи булутли ҳаво кузатилади, ёғинлар бўлмайди. Шамол шарқий – 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 20-25°ни, кундузи 37-42°ни ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам худди шундай об-ҳаво ҳукм суради. Шамол шарқий – 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 22-27°ни, кундузи 37-42°ни ташкил этади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғинларсиз, ўзгариб турувчи булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқий – 5-10 м/с. Кечаси ҳарорат 20-25°ни, кундузи 34-39°ни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда булутли ҳаво бўлади, ёғинлар кузатилмайди. Шамол шарқий – 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 15-20°ни, кундузи 28-33°ни ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.