Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Toyota автомобили ағдарилиб кетди (фото)

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Toyota автомобили ағдарилиб кетди (фото)

17 июнь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ТТЗ мавзесида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Matiz автомашинаси билан тўқнашув натижасида Toyota русумли автомобиль ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи касалхонага етказилган, ҳозир унинг аҳволи барқарор.

Пойтахтнинг Чилонзор туманида юз берган яна бир ЙТҲда трамвай ва Hyundai русумли автомобиль тўқнашган. Йўл-транспорт ҳодисаси чорраҳада, автомобиль светофорга эътибор қилмасдан ўтаётган пайтда содир бўлган. Трамвай тормозни ўз вақтида босишга улгурмай қолган ва автомобилни 12 метр масофагача судраб кетган. Жабрланганлар йўқ, ҳайдовчининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Anhor.uz сайтига Тошкент ЙҲХББда маълум қилинди.

Фотосурат: Facebook тармоғидаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.