Ўзбекистон Давлат тест марказининг anhor uz таҳририятига раддияси

Ўзбекистон Давлат тест марказининг anhor uz таҳририятига раддияси

anhor.uz да босилган «Нам не ответили: Государственный центр тестирования» мақоласи юзасидан.

Интернет нашрингизда босилган ушбу номдаги хабар энг аввало жамоатчилик орасида Давлат тест марказига нисбатан ишончсизликни уйғота ва муассасаса сифатида обрўсига путур етказади. Шуларни ҳисобга олиб, Давлат тест маркази томонидан Сизнинг таҳририятга тегишли жавоб йўллади. 

Унда интернет нашрнинг сўрови хабарда кўрсатилганидек, 1 сентябрь куни эмас, балки 9 сентябрь куни Давлат тест марказига жўнатилган, унга жавоб тегишли хат орқали 13 сентябрь куни таҳририят хатида кўрсатилган манзилга жўнатилган. Лекин афсуски, таҳририятнинг ўзи кўрсатган манзилда унинг ўзи жойлашмаганлиги (ёки бошқа сабаб билан ) ДТМ хати 4 октябрь куни қайтиб келган. Шундай сўнг маълумот таҳририятнинг электрон манзилига жўнатилган. Энди айтингчи, Давлат тест маркази айбдорми, агар таҳририят манзили нотўғри кўрсатилган бўлса ёки почта айбдорми?

Шунингдек, 7 октябрь куни анҳор.уз га хат орқали ҳолат юзасидан маълумот йўлланган бўлиб, юқоридаги важлар бўйича иловалар тақдим этилди. Лекин таҳририят эски хабарининг мазмунини сақлаган ҳолда, хатимиз асосида бир-икки жойига ўзгартириш киритиб, ҳатто номини ҳам, санани ўзгартирмай, яна эски айблов хулосаси билан Давлат тест маркази очиқлик қонунини бузувчи сифатида «Ҳодисалар» рукнида талқил этилган. Бу Давлат тест маркази учун оғир айблов.

Давлат тест маркази жамоатчилик олдидаги обрўсини ҳимоя қилиши мақсадида қуйидагиларни ҚАТЪИЙ СЎРАЙДИ:

1. Тақдим этилган материаллар асосида асосланган янги хабар берилиши керак.

2. Давлат тест маркази томонидан жўнатилган хат матни ва расмлар тўлиқ қўйилиши ва янги номда берилиши (масалан, Давлат тест маркази муносабат
билдирди) шарт.

3. Таҳририятнинг ҳозирги жойлашган манзили тўлиқ кўрсатилиши лозим.

Давлат тест маркази

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.