Тошкентда бронетранспортёрлар пайдо бўлди (фото)

Тошкентда бронетранспортёрлар пайдо бўлди (фото)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда шу ой бошида олинган бронетранспортёрларнинг фотосуратлари тарқалиб кетди. Муаллифнинг сўзларига кўра, ушбу фотосурат Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак йўли кўчасида (собиқ Луначарский) олинган. Маълумотларга қараганда, бу БТР-80.
 
Шаҳарда бронетраспортёрларнинг пайдо бўлиши аниқ нима билан боғлиқлиги ҳозирча номаълум. Бу Мустақиллик байрамига тайёргарлик ва байрам арафасида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.