Чирчиқ дарёси бўйида данғиллама уйлар қуришга ким ва нега рухсат бермоқда?

Чирчиқ дарёси бўйида данғиллама уйлар қуришга ким ва нега рухсат бермоқда?

Хўжакентгача электр поездида кетар экансиз, Чирчиқ дарёси соҳили бўйлаб турнақатор қурилган “қасрлар” ва “саройлар”га кўзингиз тушади, улар шу даражада тирбанд қилиб қурилганки, дарёнинг ўзини кўриш амримаҳол. Экожурналист Наталья Шулепина ўз блогида ана шу ҳақда ёзади:

 «Янги қурилган уйлар йўлнинг якунида кўзга ташланади. Аввалига улар далалар ортида кўринади, поезд дарёга яқинлашганида эса объектларни шундоқ ёнидан кўрасиз. Қўш деворлар, балки улар учта қатор ҳамдир. Бу ерга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вакиллари ҳеч қачон оёқ босмагани яққол кўриниб турибди. Шахсий мулк. Уларни ким ҳам қўярди?! Бу юз берганида, саволлар ҳам талайгина бўлиши аниқ…
      
Саволлар ҳатто поезд деразасидан манзарани томоша қилиб кетаётганларда ҳам анчагина топилади. Данғиллама уйлар эса Чирчиқ дарёсининг сув ҳавзасини муҳофаза қилиш зонаси ҳудудида қуриб бўлинган ва қурилишда давом этмоқда. Хўш, уларга ерни ким ажратяпти ва қонунга зид ҳаракатларга рухсатномани ким беряпти? Ҳа, қонун “озгина” бузилган.  

Бу қаср ва саройларнинг оқава сувлари қаерга кетяпти? Бу саволимиз Ўзбекистон қонунчилиги ижросини назорат қилувчи ва “кучсизроқ” бўлган Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ёрдам бера олувчи прокуратура учун.

Албатта, данғиллама уйлардан киши кўзини узолмайди, одам худди эртакка тушиб қолганга ўхшайди. Чирчиқ сувини эса бир миллиондан ортиқ тошкентлик истеъмол қилади».

Фотосурат: ©sreda.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.