Автойўллар қўмитаси “Амирсой” курортига олиб борадиган трассанинг ўпирилиши бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси “Амирсой” курортига олиб борадиган тоғ трассасидаги ҳолат бўйича расмий изоҳни чоп этди, деб ёзади  Sputnik нашри.
 
25 март куни эрталаб Тошкент-Чимён автойўлининг 72-километрида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида трасса ўпирилиши содир бўлди. Бунга кучли ёғинлар сабабчи бўлган. Ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган.


 
Қўмитадагиларнинг сўзларига кўра, йўл ўпирилиб тушган. “Хавфли геологик жараёнларни кузатиш бўйича давлат хизмати маълумотларига кўра, ушбу зонада хавфли геологик жараёнларнинг фаоллашиш хавфи мавжуд <…>”, — дейилади хабарда.

Тоғларда ва тоғли ҳудудларда бундай жараёнлар мунтазам равишда содир бўлади, дея қайд этади қўмита вакиллари. Тоғ жинсларининг сакраши, кучли сув тошқинлари ва тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши ўпирилишларга ва бошқа хавфли ҳодисаларга, демакки, йўлларнинг вақтинчалик ёпилишига олиб келади.

Айни пайтда воқеа ҳолатларини  Хавфли геологик жараёнларни кузатиш бўйича давлат хизмати, ФВВ, Автомобиль йўллари қўмитасининг вакиллари, бошва вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари аниқламоқда.

Тиклаш ишлари зарур хулосалар чиқарилганидан кейин “қисқа муддатларда” ўтказилади.

Қайд этиб ўтамиз, "Амирсой" тоғ-чанғи курорти 2019 йил декабрь ойида очилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.