Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил қилинди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази негизида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди. Президент тегишли фармонни имзолади, деб ёзади “Газета” нашри ЎзАга таянган ҳолда.

Ҳозир Азиз Абдуҳакимов  эгаллаб турган бош вазир ўринбосари – Давлат туризим қўмитасининг раиси лавозими бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига айлантирилди. 
 
Маданият вазирлиги тизимидан  янги агентлик юритувига  давлат музейлари, музей-қўриқхоналар, уй-музейлар, моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектлари ва “Мозийдан садо” журнали берилмоқда.
 
Маданий мерос агентлиги Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулкини асраш бўйича ишларнинг буюртмачиси сифатида белгиланди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.