Аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимой иш амалиёти

Аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимой иш амалиёти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 28-февралдаги 133-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2019-йилда халқаро ва республика миқиёсида ўтказиладиган илмий – техник анжуманлар режаси тўғрисида” ги 133-ф-сонли фармойиши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 28-февралдаги 205-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факултети “Ижтимоий иш” кафедраси, “Оила илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда ОТФ 1-100 “Имконияти чекланган социомаданий мослашув тизимини такомиллаштиришнинг илмий-методик асослари” лойиҳаси доирасида “Аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимой иш амалиёти” мавзусида илмий – амалий канференсия ўтказилди. Канференсиянинг олдига қўйган энг олий вазифасидан бири: Аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимоий иш амалиётини тизимли ривожлантириш ва асосий тенденсияларини таҳлил қилишдан иборат. 

Конференсияда Д.Г. Ташмуҳаммедова “Оила илмий-амалий тадқиқотлар Маркази директори, Л.Р. Мўминова РБИММ директор ўринбосари, ЎзМУ нинг “Социология” кафедраси мудири профессор К.К Каланов, “Ижтимоий иш” кафедраси профессори М.Х. Ғаниева, доцент Алексэв кабилар ўз маърузалари билан фаол иштирок этишди. 


 
Тадбирда, фавқулотда вазиятларда ижтимоий- иш қандай амалга оширилиши ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ва унга мисол тариқсида 1966-йил 26-апрелда Тошкент шаҳрида бўлган зилзила 7-8 бал атрофида содир бўлганлиги ва унда ижтимой иш фаолияти олиб борилганлиги айтиб ўтилди.
Марузалардан сўнг талабалар томонидан ўзларига қизиқ бўлган мавзуларда саволлар берилди. Керакли жавоблар ҳам мутахасилар томонидан айтиб ўтилди, талаба ёшларга яхши мутахасис бўлиб етишишида ўз ёрдамларини аямасликни, қўлдан келганча ёрдамга тайёр эканликларини эслатиб ўтишди.  Зеро, бугунги кунда ижтимоий иш халқ орасида энг керакли соҳалардан бирига айланиб бормоқда.


 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.