Кликбейт ва манипуляция: Қрим Россия пойтахтига айланади

Кликбейт ва манипуляция: Қрим Россия пойтахтига айланади

27 август куни Podrobno.uz “Қрим Россия пойтахтига айланади” сарлавҳаси остида янгиликни эълон қилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бу сарлавҳа “Қрим Россиянинг мусиқий пойтахтига айланади” деганянги сарлавҳага ўзгартирилди. Аммо манзил қаторида ўзгариштиришлар бўлмади.

қуйида: мақола тузилиши


Ўзбекистон, Тошкент – АН Podrobno.uz. Эндиликда Керчь бўғози орқали кечув бўйича ҳаракатланиш йўли ишга тушгач, республика учун очилган имкониятлар туфайли Қрим Россиянинг мусиқий пойтахтига айланиши мумкин. Бастакор Игорь Матвиенко Қрим кўприги бутун дунёдан неча-неча минглаб инсонлар, биринчи навбатда эса мусиқа олами ижодкорлари учун Қримга йўл очиб берди, деди комил ишонч.
“Мен умрим бўйича у қадар катта бўлмаган маконда талай мусиқий, ижодий ғоялар юзага келишини ҳеч қаерда кузатмаганман”, деб ёзади “Аргументы Недели.Крым” Матвиенко сўзларини келтириб. Қрим атрофидаги шов-шувлар чиндан ҳам келгусида Россия Федерацияси таркибида унинг мавқеига таъсир этиши мумкинлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Дастак (ссылка) Утро.ру сайтининг бош саҳифасига ишора қилади.

Қидирув сўрови мазкур мақолага кўрсатади. Қрим кўприги важидан ярим орол мақоми ўзгариши мумкин Керчь бўғози орқали кечув бўйича ҳаракатланиш йўли ишга тушгач, республика учун очилган имкониятлар туфайли Қрим Россиянинг мусиқий пойтахтига айланиши мумкин. Тўғри, гап ҳозирча умумий бир мамлакат ҳақида эмас, балки фақат мамлакат ҳаётининг биргина мусиқа соҳасида боряпти. Бастакор Игорь Матвиенко Қрим кўприги бутун дунёдан неча-неча минглаб инсонлар, биринчи навбатда эса мусиқа олами ижодкорлари учун Қримга йўл очиб берди, деди комил ишонч билан. “Мен умрим бўйича у қадар катта бўлмаган маконда талай мусиқий, ижодий ғоялар юзага келишини ҳеч қаерда кузатмаганман”, деб ёзади “Аргументы Недели.Крым” Матвиенко сўзларини келтириб. Қрим атрофидаги шов-шувлар чиндан ҳам келгусида Россия Федерацияси таркибида унинг мавқеига таъсир этиши мумкинлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Мақоладан кўриниб турибдики, гап Қрим Россиянинг пойтахтига айланиши ҳақида бормаяпти.

Ҳукм: кликбейт ва манипуляция.

Тўғрилигига зиён етказиб ёзилган ахборотнинг аҳамияти бўрттирилиши кликбейт аломати ҳисобланади. Кликбейт инглизчадан click – чертки, bait – ем, хўрак демак. Нима учун манипуляция? Чунки Украина-Россия ўзаро муносабатлари мавзуи медиа маконида ўта шов-шувли

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.