Биз ҳамон Маданият вазирлигидан жавоб кутяпмиз

Биз ҳамон Маданият вазирлигидан жавоб кутяпмиз

Биз сентябрь ойида Маданият вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати ҳақидаги қонунни бузаётгани ва Anhor.uz мухбирининг ЮНЕСКО грантларининг сарфланишини текшириш бўйича махсус комиссия қачон тайинланиши ҳақида маълумот олиш учун сўровига жавоб бермагани ҳақида ёзгандик.

Бундан олдин маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова “1995 йилдан бошлаб шаҳарларимизга ЮНЕСКО томонидан бир неча марта грантлар ажратилган”лигини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахсларнинг мурожаатлари 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Мақоламиз чоп этилганидан кейин тез орада, 9 сентябрь куни Anhor.uz мухбири 22 июлдаги (!) мурожаатига жавоб олди. Унда вазирлик “саволларни ўрагнмоқда” деган жавоб бор эди. “Яқин келажакда саволларингизга барча жавобларни юборамиз”, – дейилганди Маданият вазирлигининг жавоб хатида.

Жавоб ҳам олинди, ҳам олинмади. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасида шундай дейилади: “Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади”.
 
9 сентябрдан буён бир ойдан кўп вақт ўтди, жавоб эса ҳамон йўқ.

Бош саҳифадаги фотосурат: Fergana.agency

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.