Бизнинг мўмингина-қобилгина ОАВларимиз

Бизнинг мўмингина-қобилгина ОАВларимиз

27 июнь куни Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни йигирма биринчи бор нишонланади. Эътибор беринг, мамлакат мустақилликка эришишидан олдинги пайтдагидай Матбуот куни ҳам эмас, мустақил бўлганидан кейин аталиши мумкин бўлган Эркин журналистика куни ҳам эмас, айнан Ходимлар куни. “Ходим” сўзининг ўзи, назаримда, фикр-мулоҳазалар мустақиллиги ва эркинлиги намоён бўлишини мустасно этади. Ўз таърифига кўра ҳам  “ходим” иш берувчининг кўрсатмаларини бажариши шарт бўлган шахсдир.
А йиқилди

А йиқилди, Б йўқолди

«Нега Ўзбекистонда вақти-вақти билан истеъмолчилар эндигина ўрганган у ёки бу маҳсулот йўқолиб қоляпти? – дейилади нашримизга йўлланган хатда. - Йўқолгандаям, сифати яхши ёки маъқул бўлган моллардан ажралиб қоляпмиз. Яхши маҳсулотлар йўқолиб, Хитойда ишлаб чиқарилганлари кўпаймоқда...»
Қрим: кимнинг кулфати

Қрим: кимнинг кулфати, кимнинг ғалабаси

Шундай қилиб, Қрим Россияга қўшилишга қарор қилди. "Биз уйимизга қайтяпмиз" - бугун қримликлар мана шу шиор остида яшамоқда. Ярим оролни "уй томон йўлда" ҳали анча-мунча синовлар кутяпти. Нафсиламрини айтганда, халқнинг иштиёқидан сиёсатчилар қандай қилиб устомонлик билан фойдалангани энди кўзга ташланаётир. Бундай вазият, яъни "ерни қайта бўлиб олиш" ҳолати совет давридан кейинги тарихда биринчи марта бўлаётгани йўқ – шунчаки, халқ ҳокимият тепасидагиларнинг "ўйинлари"дан мутлақо бехабар бўлгани боис Марказий Осиёда бу жараён шовқин-суронсиз кечмоқда.
Кино бўлган ва қолади…

Кино бўлган ва қолади…

Дарҳақиқат, барча санъатлар ичида кино "биз учун муҳим" бўлган ва шундай бўлиб қолаётир, чунки у одамларнинг шуури ва қалбига йўл топа оладиган энг таъсирчан восита ҳисобланади. Жуда тез ва тубдан ўзгараётган ҳозирги оламда қарийб 100 йил олдин таърифи келтирилган ушбу ишчи тезис алоҳида исбот-далилни талаб этмайдиган ва мутлақо ўз аҳамиятини йўқотмаган постулатга айланди. Афтидан, шу аксимомани ҳисога олган ҳолда Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда уч марта - 1996, 2004 ва 2013 йилларда кинематографияни ривожлантириш муаммоларига бағишланган муҳим қарорлар қабул қилинган бўлса керак.
Кока-Коланинг Ўзбекистондаги парвози ва инқирози

Кока-Коланинг Ўзбекистондаги парвози ва инқирози

2 май куни Ташқи иқтсодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Coca-Cola International компаниясининг Туркия, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича президенти Галья Молинас билан учрашув ўтказилди. Музокаралар чоғида "Coca-Cola" компанияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
«Озодликнинг қиймати — муттасил огоҳлик»

«Озодликнинг қиймати — муттасил огоҳлик»

Бу сўзларни Америка Қўшма Штатларининг давлат ва сиёсат арбоби Томас Жефферсон XVIII асрдаёқ ёзиб қолдирган. Мустақиллик учун кечган урушнинг ёрқин намоёндаси, Мустақиллик декларациясининг  муаллифларидан бири (1776), АҚШнинг 1801-1809 йиллардаги учинчи президенти, Маърифатпарварлик даврининг дипломати ва файласуфи шубҳасиз демократия курашчиси бўлган, фикрлар хилма-хиллигини тан олган, лекин шу билан бирга фақат хушёрликни сусайтирмаган ҳолдагина давлатнинг эркинлиги ва яхлитлигини таъминлаш мумкин, деган қатъий маслак тарафдори бўлган. Ушбу ғоя бугун мамлакатимизда ҳам яққол тарғиб қилинмоқда ва намойиш этилмоқда.