Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси томонидан “Озод юрт тўлқинлари-2014” медиа-фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш учун 35 млн. сўм маблағ ажратилди.
Кутубхонада янги асарларнинг тақдимоти, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, ижодий мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил этилиши, китоблар фондини доимий бойитиб ва кенгайтириб бориш кўзда тутилган.
Бу йил “Ўзбекфильм” киностудиясида 8 та бадиий фильм устида иш олиб борилмоқда . Уларнинг орасида “Ойқиз эртаги” номли эртак-фильм ва “Қуёш юрт паҳлавони” деб номланувчи илк тўлиқ метражли анимацион фильм ҳам бор.
Бугун бир нечта сайтларда ўзбек режиссёри Тимур Нишоновнинг ўзбек киносаноати учун ноанъанавий бўлган, психологик детектив жанрида суратга олинган “Парчаланган ақл” деб номланувчи фильми пайдо бўлди.
Ўзбекистон вакиллари шу йил октябрь ойида Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган “Интервидение-2014” мусиқий танловида қатнашиши мумкин. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ўзининг иштирокини тасдиқлаган, бироқ бу борада ҳозирча расмий хабар йўқ.
Ўзбекистон Спорт ва маданият ишлари бўйича вазирлиги республикадаги моддий маданий ва меъморий ёдгорликларни тадқиқ этиш, реставрация қилиш ва эксперизадан ўтказиш ишлари билан шуғулланадиган лаборатория лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Россиянинг Байкал кўли бўйидаги Иркутск шаҳрида «Оила даврасида» номли халқаро театр ва кинофестивали очилди. Танловда Ўзбекистон номидан Рашид Маликов ўзининг «Тоға» фильми билан иштирок этади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: