Тошкентда юк машинаси кўприк остида қолиб кетди (фото)

Тошкентда юк машинаси кўприк остида қолиб кетди (фото)

Маълумотларга кўра, юк машинасидаги контейнер кўприкка урилиб кетган ва тиркамадан йўлнинг қатнов қисмига ағдарилган. Бахтли тасодиф туфайли юк машинасининг ортида автомобиль бўлмаган. 
Контрабанда спиртли ичимликлари савдосини ташкил этганликда гумон қилинаётган қирғиз дипломати Бишкекка чақирилди

Контрабанда спиртли ичимликлари савдосини ташкил этганликда гумон қилинаётган қирғиз дипломати Бишкекка чақирилди

Тошкентдаги Қирғизистон элчихонасининг биринчи котиби Канатбек Шаршенбек контрабанда спиртли ичимликлари савдосини ташкил этиш билан боғлиқ воқеага аниқлиқ киритиш мақсадида Қирғизистон ташқи сиёсий идораси томонидан Бишкекка чақиртирилди.
Япония иқтисодиёт вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Япония иқтисодиёт вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф чоғида Мотэги ушбу мамлакатларнинг раҳбарияти билан қатор учрашувларни ўтказади. Учрашувлар давомида иқтисодий ҳамкорлик йўллари муҳокама қилинади. 
Украинадаги Ўзбекистон элчиси: «Ўзбекистон Украинанинг евроинтеграцион интилишларини қўллаб-қувватлайди»

Украинадаги Ўзбекистон элчиси: «Ўзбекистон Украинанинг евроинтеграцион интилишларини қўллаб-қувватлайди»

Шу ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев ва Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Павел Шеремет ўртасидаги учрашув чоғида муҳокама қилинди.
Душанбеда ўзбек газини Қирғизистон жанубига етказиб бериш ишларини тиклаш муҳокама қилинди

Душанбеда ўзбек газини Қирғизистон жанубига етказиб бериш ишларини тиклаш муҳокама қилинди

Россиянинг “Газпром” компанияси Қирғизистоннинг бутун газ-транспорт тизимини 1 долларга сотиб олганидан кейин шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ етказиб бериш ишларини тўхтатган эди.
АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базасининг очилиши тўғрисидаги миш-мишларни қатъий рад этди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базасининг очилиши тўғрисидаги миш-мишларни қатъий рад этди

 «Ўзбекистонда ҳарбий база очишга қаратилган ҳеч қандай режа, музокаралар ёки бошқа бирор ҳаракатлар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас», дея изоҳ беради “Новый век” газетасига Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг юқори мартабали дипломати.  
Ўзбекистон “ТАПИ” газ қувури бўйича газ етказиб бериш ишларига қўшилмоқда

Ўзбекистон “ТАПИ” газ қувури бўйича газ етказиб бериш ишларига қўшилмоқда

Шу йилнинг 31 июль куни Тошкент ва Ашхабад савдо, фан, спорт ва бошқа соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилади. Тошкентда томонлар ўртасида бўлиб ўтадиган навбатдаги ўнинчи йиғилишда “ТАПИ” қурилишида биргаликда иштирок этиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Гулистон педагогика коллежи Олимпия захиралари коллежига айлантирилди

Гулистон педагогика коллежи Олимпия захиралари коллежига айлантирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 июлдаги 198-сонли қарори билан 2014-2015 ўқув йилидан бошлаб Гулистондаги 2-сонли педагогика коллежи Гулистон Олимпия захиралари коллежига айлантирилади.
Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 22 йилдан буён парвозлар йўқ

Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 22 йилдан буён парвозлар йўқ, бироқ муносабатларда муайян илиқлик кузатилмоқда

Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва унинг тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Аслов ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида муҳокама қилинди.