Масалан, Низомга кўра раҳбар кадрлар учун малака ошириш даврийлиги 3 йилда камида бир мартани, педагогик кадрлар учун эса 5 йилда камида бир мартани ташкил этади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган нутқида Президент Ислом Каримов мамлакатнинг низоларни ҳал этиш бўйича позицияси ҳақида яна бир бор эслатди.
2014 йил 12 сентябрдан бошлаб иммиграция визаларининг кўпчилик тоифалари учун йиғимлар ўзгаради, иммиграцияга оид бўлмаган визалар учун йиғимлар эса асосан аввалги ҳолатида қолади.
“Нафис Агро Саноат” масъулияти чекланган жамиятининг бир қатор моддий жавобгар шахслари 3 тонна тозаланган писта мағизларини қалбаки ҳужжатлар асосида олиб чиқиш учун расмийлаштирмоқчи бўлган вақтларида тўхтатиб қолинди.
Ботаника соҳасидаги йирик олим, биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Амин Бахиев 77 ёшида вафот этди. Олимнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва бошқа расмий шахслар таъзия изҳор этди.
Пойтахтнинг энг хушманзара масканларидан бири бўлган Бобур номидаги истироҳат боғи ҳудудида “Сеул боғи” барпо этилмоқда. Унинг умумий майдони 17,5 гектарни, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд эса етти гектарни ташкил этади.
Самарқандлик тадбиркор Наргиза Толипованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассислари Хитой компанияси билан шартнома тузишга ёрдам берган.
Испаниялик рассом Эдуардо Г.Г. ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистонга муҳаббат изҳор қилди. Юракни акс эттирувчи сурат хонатлас нақшлари билан тўлдирилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: