«Буюк келажак» ташкилотининг таркибидан ўнта экспертнинг чиқиб кетиши олдиндан маълум ва мантиқий воқеа бўлди. Катта билим ва чет элда иш тажрибасига эга экспертларнинг аксарияти муваффақиятли бизнесменлар, бироқ улар ўз ватанларидаги вазиятдан йироқлашиб кетган. Хусусий мулк, бизнес муқаддас ва дахлсиз бўлган, қонунга эса сўзсиз амал қилинадиган мамлакатларнинг тажрибасини Ўзбекистон шароитларида жорий этиш – бу мураккаб иш, иложи йўқ деса ҳам бўлади.
  
Таҳририят мурожаат қилган экспертларнинг кўпчилиги ўзларининг бу қарорига изоҳ беришдан бош тортгани учун “Буюк келажак” ташкилотида вазият унчалик ҳам соғлом эмаслигини тахмин қилиш мумкин. Ҳа, фақат тахмин қилишимиз қолди, холос – у тўғри ёки нотўғри эканини эса вақт кўрсатади.
“Афсуски, ---“ жумласи ортида бир неча сабаб яшириниб ётган бўлиши мумкин:
 
Биринчиси. Сўз, эҳтимол, ташкилот мафкураси, фалсафаси ҳақида бораётган бўлиши мумкин. Масалан, Кенгаш бошқаруви коллегиал ёки вертикал, қатъий иерархияли тузилмага асосланган. Унда экспертлар ниманидир очиқ айтишмаяпти ва юқорида айтилган жумла вазиятга тўғри келмайди, ҳақиқий сабабларни акс эттирмайди. Бу ачинарли ҳол. Унда ҳақиқий ҳолатни ошкор қилишдан қўрқаётган бундай экспертларга ишонч йўқ. 

Иккинчиси. Маъмурий босим, талаб, эҳтимол, қатъий тавсиялар кўринишида кимгадир манфаатли бўлган тавсияни бериш. Қоғозбозлик, “Буюк келажак” ва, айтайлик, Президент ўртасида тўсиқнинг яратилиши. Унда юқоридаги иқтибос ушбу банддаги вазиятни етарлича аниқроқ акс эттиради.
Учинчиси, буниси бўйича хато қиляпман деб умид қиламан, лекин бу ҳам юқоридаги жумлага тўғри келади – амал курсиси, қандайдир лавозимлар, ташкилот ичидаги дастаклар учун ютқазилган кураш.
 
Афсуски, Экспертлар кенгаши – унчалик шаффоф бўлмаган ташкилот. Жамият Кенгашнинг энг долзарб муаммолар бўйича позицияларини кўрмаяпти. Вилоят ҳокимлари, бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунчиликнинг бузилиши, масалан, мактаблар микроучасткалари, кўп қаватли тураржойларни нуқтали, энергия таъминотини, мактаблар, поликлиникалар ва бошқаларнинг имкониятларини ҳисобга олмасдан барпо этиш каби калта ўйланган қарорлар – Экспертлар кенгаши буларнинг ҳеч бири бўйича ўз позициясини билдирмади.

Ҳолбуки, сўз бу ерда Кенгашнинг таклиф қилинган Стратегик дастурлари амалга ошириладиган шароитлар ҳақида бормоқда. Бундай шароитларда экспертлар умид қилаётган натижаларга эришиладими – даргумон. Уинстон Черчилл айтганидай, стратегия қанчалик гўзал бўлмасин, вақти-вақти билан барибир натижаларга қараб туриш керак.
 
Ташкилот фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб туриш, ходимлар, экспертлар ва ташкилот томонидан қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бериш “Буюк келажак” ташкилотининг сайтида унинг мақсади ва вазифалари сифатида келтирилган. Хўш, бирданига ўнта аъзоси чиқиб кетган ташкилот нималар ҳақида сукут сақлаяпти, келишмовчиликларнинг сабаби нимада ва “Буюк келажак” бу борада расмий баёнот берадими? Ҳозирча бу саволларга жавоб йўқ...

Румия Анварова
 
Таҳририят “Буюк келажак” аъзоларини ўз фикрини билдиришга таклиф этади ва анонимликни кафолатлайди. info@anhor.uz