“Ўзбекконцерт” давлат муассаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бағишланган қўшиқларни куйлашни тақиқлади, дея маълум қилди “Ўзбекконцерт” директори вазифасини бажарувчи Азамат Ҳайдаров.

У баъзи ижрочилар мамлакат президентининг фаолиятини акс эттирадиган видеолардан, шунингдек бадиий меъёрларга тўғри келмайдиган матнлардан фойдаланаётганини қайд қилиб ўтди.

“Улар айниқса монтаж пайтида бирор шахс ёки давлат раҳбарининг фаолиятига тегишли видеодан фойдаланади. .. Бу ахлоқий меъёрларга тўғри келмайди”, - дейди А.Ҳайдаров.

Мажлисда маданият вазирининг ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов иштирок этди. У Азамат Ҳайдаровни қўллаб-қувватлаб, ижрочилар қўшиқ куйлашни истаса, ватанпарварлик, миллат ва юртга бўлган меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи қўшиқлар куйлашини тавсия қилди.  “Буни ҳеч ким тақиқламайди”, - деди у ва бу борада маслаҳатлашишни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдинроқ 49 ёшли киноактриса ва хонанда Дилфуза Исмоилова Президент Шавкат Мирзиёевга “Бу гўзал заминнинг Султони омон бўлсин” қўшиғини бағишлаган эди.