Ўзбекистон телеэкранларига болалар учун биринчи фантастик сериал чиқди

Ўзбекистон телеэкранларига болалар учун биринчи фантастик сериал чиқди

“Ёшлар” телерадиоканалида “Куч бирликда” деб номланувчи болалар учун мўлжалланган биринчи миллий фантастик телесериал намойиши бошланди.

 «Мазкур сериал БМТнинг Болалар жамғармаси буюртмаси бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги патронажлигида суратга олинди. Ўн беш серия давомида еттита бош қаҳрамондан иборат жамоа (Ўзбекистоннинг турли вилоятларида истиқомат қилувчи Лола, Фарруҳ, Мадина, Азамат, Шолпан, Алексей ва Сергей) сунъий тафаккурнинг турли вазиятлар ва муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган топшириқларини бажаради.   

Соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача тарбия, гендер тенглиги мавзулари ва бошқа кўплаб долзарб масалалар мутлақо бошқача, новаторлик йўли билан очиб берилади», – дея қайд этади сериални суратга олиш ишлари билан шуғулланган “Кинопром” кинокомпаниясининг матбуот хизмати.
 
Бундан олдин сериал интернетга чиқарилган эди. Уни бу ерда томоша қилиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.