Ўзбекистонда Француз институти ёпилди

Ўзбекистонда Француз институти ёпилди

Ўзбекистондаги Француз институти ўз фаолиятини тўхтатяпти. Бу ҳақда Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси хабар беради, деб ёзади UzDaily нашри.

 «Ўзбекистон ҳукуматининг илтимосига кўра, Ўзбекистондаги Француз институти 2014 йил 30 июнь куни узил-кесил ёпилади. Ушбу санадан сўнг, бу ҳолатга эҳтимолий муқобил ечимни кутган ҳолда, Франция элчихонасининг ўзи маданий ва тил билан боғлиқ тадбирларни ўтказишда давом этади», – дейилади элчихона тарқатган хабарда.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистондаги Француз институти 2011 йил баҳорда Виктор Гюго номидаги Француз маданий маркази (2002 йил январида ташкил этилган) базасида очилган эди. Француз тилини ўргатиш, маданий тадбирларни ўтказиш ҳамда таълим, стипендиялар дастурлари, танловлар, иш, Франция муассасалари ҳақидаги маълумотларни тарқатиш ушбу институтнинг асосий вазифаларига кирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.