Режиссёр Зулфиқор Мусоқов ўзининг янги фильмига ёш актёрларни изламоқда

Режиссёр Зулфиқор Мусоқов ўзининг янги фильмига ёш актёрларни изламоқда

Таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов “Ўзбекфильм” киностудиясида “Новда” деб номланувчи янги фильм устида иш бошлади. Ҳозир режиссёр фильмда ролларни ижро этувчи шарқона ёрқин қиёфага эга 14-17 ёшдаги актёр ва актрисаларни ҳамда 7 ёшли кичкина актёрни изламоқда.

Kultura.uz сайтининг ёзишича, актёрлик орзусида юрган ёшлар ўзларини ушбу кастингда синаб кўришлари учун фотосуратларини z.musakov@rambler.ru электрон манзилига юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Новда» деб номланувчи фильм сценарийсини ҳам Зулфиқор Мусоқовнинг ўзи ёзган бўлиб, у беғубор орзулар оламида яшаётган ёшларнинг интилишлари ва кўнгил кечинмалари ҳақида ҳикоя қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.