Севара Назархон Москва ва Санкт-Петербургда яккахон концертларини беради

Севара Назархон Москва ва Санкт-Петербургда яккахон концертларини беради

Севара Назархон шу йилнинг 24 октябрь куни Москвадаги «Крокус Сити Холл», 29 октябрда эса Санкт-Петербургдаги «Октябрский» концерт залларида ўз яккахон концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда хонанданинг расмий сайти хабар беради.

«Мактублар, сўзлар ва жумлалар…» («Письма, слова и фразы…») деб аталган дастур учун чипталар нархи Санкт-Петербургда 1650 рубль (тахминан 110 минг сўм), Москвада 2000 рубль (тахминан 132 минг сўм)дан бошланади, деб ёзади Daryo.uz нашри.

Фотосурат: © facebook.com/sevaramusic

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.