Гёте-Институт немис фоторассомларининг рақамли фотосуратлари кўргазмасини тақдим этади

Тошкентда Гёте-Институт томонидан Bonum Factum галереяси билан ҳамкорликда Халқаро муносабатлар институтининг «Тасвир | Тасаввур» фотокўргазмаси очилмоқда...

Гёте-Институт 13 сентябрдан бошлаб Тошкентда Bonum Factum галереяси билан ҳамкорликда Халқаро муносабатлар институтининг «Тасвир | Тасаввур» фотокўргазмасини очмоқда. Унда замонавий немис фотографиясининг ўнта позицияси тақдим этилади.

Аналогли фотографиядан рақамлига ўтиш фотосуратнинг ҳаққонийлигини янгича тушуниш таассуротини яратади. Сураткашлар ўзгарган вазиятни ҳақиқийликнинг қасддан субъектив конструкцияси орқали акс эттиради. Уларнинг ишлари замонавий фотографиянинг бутун спектрини қамраб олган. Улар анъанавий документалистикадан узоқлашган.

Ушбу кўргазма бир нечта сураткашларнинг ишларини бирлаштирган бўлиб, уларнинг орасида Хайди Шпекер, Питер Пиллер ва Вибке Лопернинг ишларини кўриш мумкин. Рақамли кўринишда яратилган ишлар муаллифлик фотографияси анъаналарида яратилган картиналар билан бирга тақдим этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.