Шоштепа ёдгорлиги бостирма билан ёпилади

Айни дамда обидани консервациялаш бўйича лойиҳа ишлари олиб борилмоқда...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги емирилаётган Шоштепа обидаси устига бостирма барпо этишни режалаштирмоқда. Айни дамда обидани консервациялаш бўйича лойиҳа ишлари олиб борилмоқда, шунингдек унга туташ ҳудудда туристик зона яратиш ишлари режалаштирилган, дейилади ҳокимлик тарқатган хабарда.

Бундан олдин Тошкент аҳолиси Шоштепа обидаси келажак авлодлар учун йўқолиб кетиши мумкинлиги борасида ўз хавф-хатарларини билдирган эдилар.

«Қадимий Чочнинг дастлабки шаҳарсозлик қурилмаси намунаси бўлган 2200 ёшли Шоштепа ёдгорлиги тарихий обидаларни муҳофаза қилиш бўйича департаментининг совуққонлиги ва ҳаракатсизлиги оқибатида абадий йўқотилиши мумкин. Суратда унинг ҳозирги ҳолати – у қулаган. Шошилинч профессионал ёрдам талаб қилинади. Нафақат унга, айни дамда майдони бўйича энг катта ҳисобланган, Археология институтининг қаршиликларига қарамасдан атрофида қурилиш ишлари олиб борилган қадимий Оқтепа-Юнусобод шаҳарчаси ҳам емирилмоқда», – деб ёзади ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ўлкашунос Рустам Хусанов.

Шунингдек у Мингўрик  қадимий шаҳарчаси ҳам ёриқлар билан қопланаётганини қайд этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.