Европа киноси фестивали Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида ўтказилади

Европа киноси фестивали Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида ўтказилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси билан бирга, ҳамда Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси (ЭОАВМА) кўмагида, 11 октябрдан 10 ноябргача VII  Европа киноси Фестивали ўтказилиши ҳақида эълон қилди.

Бу йилги Фестиваль дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

Фестивалнинг очилиш маросими 11 октябрь куни Тошкентда, ЭОАВМА “Медиа-хол” биносида бўлиб ўтади. Фестиваль Тошкентда 18 октябргача давом этади, фильмлар Нукусда – 24-26 октябрь кунлари, Урганчда – 1-3 ноябрь кунлари ва Жиззахда – 8-10 ноябрь кунлари намойиш этилади.

Фестиваль доирасида Европанинг 12 та мамлакати: Австрия, Бельгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилади. Булар: “Бельгияликлар Қироли” комедия жанрида суратга олинган драма, “Қишдаги Луиза” анимацион фильми, “Стефан Цвейг: Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Имтиҳон” ва “Кичик фермер” драмалари, бирор бир инсон кадрга тушмаган “Ҳомо сапиенс” фильми, “Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи” ҳужжатли фильми, криминал элементларга эга “Чямбра” драмаси, “Ҳаётдаги энг бахтли кун” номли қувноқ ҳужжатли фильм ва “Жаннат 89” бадиий филмлари.

Европа Киноси Фестивали минтақанинг маданий ранг-баранглигини ёрқин жилолаларда акс эттириш орқали Европа киносаноати янгиликларини тақдим этиш баробарида Ўзбекистон томошабинларининг  маданий маърифатини оширишга салмоқли ҳисса қўшади.

Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш – бепул.

Фестиваль янгиликларини Европа Иттифоқи Делегациясининг Facebook тармоғидаги @eudeluzb саҳифасида кузатиб боринг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.