“Энг яхши хорижий фильм” тоифасида Оскар мукофотига номзодлар рўйхати аниқ бўлди. Ушбу тоифага жами 93 та мамлакат ариза берганди, шу жумладан илк бор Ўзбекистон, Гана ва Нигерия ҳам.

Киноакадемия қоидаларига кўра, картина АҚШдан ташқарида яратилган бўлиши, диалоглари асосан инглиз тилида бўлмаслиги, фильмнинг давомийлиги эса 40 дақиқадан ортиқ бўлиши керак.

Қайд этиб ўтамиз, “Ўзбеккино” агентлиги Оскар мукофотига Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильмини илгари сурди. Ушбу фильм “Киношок” XXVIII Очиқ фестивалининг бош совринини қўлга киритганди. Фильмда роль ижро этган Феруза Саидова энг яхши аёл роли учун мукофотига сазовор бўлди.