21 октябрь Ўзбек тили байрами сифатида эълон қилинди

21 октябрь Ўзбек тили байрами сифатида эълон қилинди

21 октябрь куни яқинда фойдаланишга топширилган Конгресс-холлда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.  Йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрни Ўзбек тили байрами куни деб эълон қилди. Президент “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги роли ва нуфузини тубдан ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

– Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир. Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин, – деди президент.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.