Зулфиқор Мусоқов: Рашидов ҳақида фильм

Зулфиқор Мусоқов: Рашидов ҳақида фильм

Бутунроссия давлат телевизион ва радиоэшиттиришлар компанияси кинорежиссёр ва сценарийнавис Зулфиқор Мусоқовга Шароф Рашидов ҳақида бадиий фильм суратга олишни таклиф қилди.
 
Жаноб Мусоқов мамлакатимизда ва чет элда кўп марталаб қизғин мунозараларни келтириб чиқарган ўткир ва муросасиз фуқаролик мавзуларидаги фильмлари билан машҳур. Унинг янги иши (афтидан) Шароф Рашидовнинг мамлакат учун муҳим бўлган Африка ва Америка билан алоқалар ўрнатаётган даврига бағишланади. Режиссёр мураккаб йилларни ўрганишига тўғри келади. Бу пайтларда Шароф Рашидовнинг муваффақиятли давлат  бошқарувидан хавфсираган Кремлдаги рақиблари “ўзбеклар иши”ни уюштирган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.