Тошкентда “Озод юрт тўлқинлари” VII анъанавий медиа-фестивали ўтказилади

Тошкентда “Озод юрт тўлқинлари” VII анъанавий медиа-фестивали ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида 27 август куни “City Palace” меҳмонхонасининг ёзги майдонида “Озод юрт тўлқинлари” VII-анъанавий медиа-фестивали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Электрон ОАВ миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, тадбир ЎзЭОАВМА томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Медиа-фестивал ғолиблари тўғридан-тўғри “онлайн” овоз бериш йўли билан қуйидаги 3 та номинация бўйича аниқланади:

1. “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб “Менинг юртим” мавзусида тайёрланган энг яхши медиа-маҳсулот”;
2. “2014 йил – Соғлом бола йили”га бағишланган энг яхши медиа-маҳсулот”;
3. “Ёшлар ҳаётини ёритишга қаратилган энг яхши медиа-маҳсулот”.

Биринчи ўринни қўлга киритганларга “Озод юрт тўлқинлари” ҳайкалчаси, махсус диплом ва қимматбаҳо мукофотлар, 2 ва 3-ўрин соҳибларига эса махсус диплом ва қимматбаҳо мукофотлар топширилади. “Озод юрт тўлқинлари” мукофоти нодавлат электрон ОАВга, шунингдек телерадиостанцияларнинг демкоратик қадриятлар, ҳуқуқий давлат асослари ҳамда жамиятнинг сиёсий, маънавий ва ахлоқий ривожланишига қаратилган теле ва радиодастурларни тайёрлашда фаол иштирок этган журналист ва техник ходимларга топширилади.

Айтиш жоизки, Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси томонидан “Озод юрт тўлқинлари-2014” медиа-фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш учун 35 млн. сўм маблағ ажратилди. ЎзЭОАВМА Бошқарувининг қарорига кўра, ушбу маблағ ташкилий ишлар учун эмас, балки Нодавлат Телерадиоузатувчиларнинг 2014 йилга мўлжалланган Ривожланиш Дастури доирасида жорий йилда амалга оширилаётган лойиҳалар иштирокчилари – ижодий гуруҳ аъзоларига гонорар кўринишида тақсимланади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.