VII халқаро Тошкент фотобиенналеси

VII халқаро Тошкент фотобиенналеси

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида VII халқаро Тошкент фотобиенналеси очилди, дея хабар беради ЎзА.

Мазкур халқаро фотобиеннале эзгу ғояси, юксак ташкилий ва бадиий савияси ҳамда кўлами билан жаҳон маданий ҳаётида ўз нуфузига эга бўлган ижодий лойиҳалардан.
Бу йилги халқаро фотобиеннале «Ўхшашлик. Тасаввур ва борлиқ» шиори остида ўтказилмоқда. 

Нуфузли санъат анжуманида Буюк Британия, Германия, Франция, Испания, Италия, Руминия, Канада, Бразилия, Беларусь, Япония, Россия, Исроил, Латвия, Литва, Эрон, Украина, Қозоғистон каби 32 мамлакатдан ижодкорлар қатнашмоқда. Хусусан, Япониянинг фотосанъатга оид музейлари экспозициясидан намуналар акс эттирилган кўргазма томошабинларда катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. 

Соғлом бола йилида ўтказилаётган бу йилги халқаро фотобиенналеда Элдор Содиқов, Фарҳод Каримов, Темур Қурбонбоев, Нигина Мавлонбердиева, Павел Ким, Валентин Ильин каби ёш фотоижодкорларнинг ишлари ҳам намойиш этилмоқда. 

VII халқаро Тошкент фотобиенналеси мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фотоижодкорлари асарларининг намойиши билан бошланди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.