Голливудда Амир Темур ҳақида фильм суратга олинади

Голливудда Амир Темур ҳақида фильм суратга олинади

Голливуд ижодкорлари Амир Темур ҳақида блокбастер суратга олишни режалаштирмоқда. Фильм Россия ва Америка сармоядорлари томонидан молиялаштирилади, деб ёзади “Дарё” нашри “Podrobno.uz”га таянган ҳолда.

«Ҳозир биз Амир Темурдек тарихий шахс ҳақида йирик кўламдаги фильм тайёрлаяпмиз. У Голливуд мутахассислари томонидан ёзилган бўлиб, ўз ичига қизиқарли сюжет, кучли характерлар ва жиддий драмани қамраб олади», — дейди кинокартина продюсерларидан бири Андрей Поклонский.

Мазкур лойиҳа билан машҳур Голливуд продюсери Ральф Уинтер («Х-одамлар», «Маймунлар сайёраси», «Фантастик тўртлик») қизиқиб қолган. Фильм Амир Темурнинг  ҳаёт йўлини ёритиб бериши режалаштирилмоқда. Амир Темурнинг рус ерларига уюштирган сафари фильмнинг асосий воқеаларига айланади.

Фильм ижодкорлари буюк Соҳибқирон ролини Хью Жекманга топширмоқчи. Айни дамда кинокартина учун америкалик режиссёр изланмоқда.

Поклонскийнинг сўзларига кўра, фильм Россия Маданият вазирлиги ва Кино жамғармасининг молиявий иштирокисиз суратга олинади. Лойиҳа тўлалигича Россиядаги хусусий маблағлар ва Голливуд студиялари томонидан қопланади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.