Ўзбекистонда “MY5” янги нодавлат телеканали ўз фаолиятини бошламоқда

Ўзбекистонда “MY5” янги нодавлат телеканали ўз фаолиятини бошламоқда

Янги телеканалнинг номи “Менинг юртим” –  “MY5”, яъни  “Менинг юртим” сўз бирикмасининг бош ҳарфлари ҳамда аъло даражанинг кўриниши бўлган 5 рақамидан иборат, дея хабар беради “Даракчи” нашри.  

Канал “Ёшлар маданият ва санъат маркази”, “Камолот” ЁИҲ, ЎзЭОАВМА, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси каби қатор ташкилотлар муассислигида ташкил этилган бўлиб, рақамли форматда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятлари ҳудудида эфирга узатилади.

Телеканал ходимларининг маълумотига кўра, канал асосан ёшлар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, дастурлар ҳам айнан ёш журналистлар томонидан тайёрланади.

“MY5”нинг яна бир аҳамиятга молик томони шундаки, у Ўрта Осиёда ижтимоий характердаги роликларни ойига минг марта эфирга узатувчи биринчи рақамли каналга айланади.  

“MY5” телеканали бугун ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда, бироқ дастурларнинг тест режимида соат нечада эфирга узатилиши номаълум.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.