Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси негизида «Маҳалла» телеканали очилади

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси негизида «Маҳалла» телеканали очилади

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси негизида янги «Маҳалла» телеканали очилиши режалаштирилмоқда.

«Дарё» нашрининг миллий телерадиокомпаниядаги манбаси берган хабарга кўра, 2014 йил 1 декабрдан ишга туширилиши кўзда тутилган янги телеканал ўз фаолиятининг илк даврида суткасига олти соатдан эфирга чиқади.

Янги телеканалда маҳалла ҳаёти ҳақидаги кўрсатувлар эфирга узатилиши режалаштирилган. Телеканал рақамли стандарт асосида тарқатилиши кўзда тутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.