Ўзбекистон вакиласи “Turkvision – 2014” танловининг финалига чиқди

Ўзбекистон вакиласи “Turkvision – 2014” танловининг финалига чиқди

19 ноябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Turkvision – 2014” II Халқаро телевизион қўшиқ танловининг ярим финалида иштирок этган Ўзбекистон вакиласи Азиза Низомова мусобақа финалига йўл олди.

Ярим финал тафсилотлари “Eurovoix сайтида” эълон қилинган, деб ёзади “Дарё” нашри.

«Сетора» гуруҳи аъзоси ярим финалда бешинчи тартиб рақами остида «Дунё бўлсин омон» қўшиғини ижро этиши ҳақида хабар берилган эди. Азиза якунда 172 балл тўплаб 10-ўринни эгаллади ва финалга йўл олди.

Финал йўлланмаси учун жами 25 нафар иштирокчи беллашди. Ўзбекистондан ташқари Татаристон, Туркия, Қозоғистон, Бошқирдистон, Москва вилояти, Македония, Қирғизистон, Эрон, Қрим, Босния ва Герцеговина ва Туркманистон вакиллари ҳам 21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган финалда иштирок этади.

Фотосурат: © rbk.ru

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.