Ўзбекс эстрадаси юлдузи Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти олдинига бошқа кунга кўчирилди, кейин эса бекор қилинди. Юлдуз Усмонова ушбу концертни бошқа бир машҳур хонанда Шабнам Сурайё ва қўшиқчи Мансур билан биргаликда ўтказишни режалаштирган эди.

Концертнинг бекор қилинишига таклифномада фақат Юлдуз Усмонованинг ўзигина кўрсатилгани сабабчи бўлган. Ташкилотчилар хонанданинг АҚШга кириш визасини  расмийлаштирилган, бироқ унинг созандалари ҳақида унутиб қўйишган. Натижада, созандалар ўз вақтида виза расмийлаштира олмаган ва концертни бекор қилишга тўғри келган.

Шунга қарамасдан, Shov-shuv.uz сайти тарқатган маълумотга кўра, 2015 йилда АҚШда Юлдуз Усмонованинг бир нечта концерти режалаштирилган.

Балки энди бу сафар концертни юлдуз даражасига мос келувчи ваколатга эга одамлар ташкил этиш билан шуғулланар, дея қайд этади янгилик муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, машҳур хонанданинг 2013 йилги Нью-Йоркдаги концертларини таниқли продюсер Асия Бург ташкил этган эди.