Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика – Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Материалшунослик институтида “Ўзбеккино” Миллиq агентлиги буюртмаси билан “Fazo-video” студиясида тасвирга олинган “Мусаффо ҳаво” ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Aильм Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш тарихи ва истиқболлари ҳақида ҳикоя қилади.

Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш тарихи ХХ асрнинг 70-йилларидан бошланади. Ўша пайтда “Гелиотехника” журнали чиқа бошлаган ва 2000 даражадан ортиқ ҳароратга бардош берувчи материалларини синаш учун зарур қуёш печини қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Шу мақсадда 2013 йилнинг 20-23 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Осиё “Қуёш энергиси” форумининг 6-йиғилиши ўтказилгани, Ўзбекистон ҳукуматининг Халқаро Қуёш энергияси институтини ташкил қилиш ва Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВтга тенг қуёш электр станцияси қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилганини ушбу йўналишдаги дадил қадамлар деб баҳолаш мумкин.

“Ўзбеккино” тарқатган маълумотга кўра, мазкур фильмнинг сценарий муаллифи – Динора Азимова; постановкачи режиссёри – Маҳмуд Тўйчиев; оператори – Қаҳрамон Ҳасанов.