Россиялик ғоршунослар Ўзбекистондаги ғор ҳақида фильм суратга олди

Россиялик ғоршунослар Ўзбекистондаги ғор ҳақида фильм суратга олди

11 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги «Киночилар уйи»да Ўзбекистондаги Хўжа Гур-Гур ота массивида тадқиқотлар бошланганлигининг 30 йиллигига бағишланган «Осиё ҳар доим» деб номланувчи ҳужжатли фильм премьераси ўтказилди, дея хабар беради «12news» нашри.

Ушбу ҳудуддаги ғорлар 1984 йилда ураллик ғоршунослар Игорь Лавров ва Сергей Матрёнин томонидан очилган. Ўшандан буён уларнинг ортидан бошқа мутахассислар ҳам бу ерда кўплаб ғорларни очишга муваффақ бўлди. 2014 йилги экспедиция пайтида Лариса Позднякова ушбу ғорлар ҳақида фильм суратга олди, Светлана Логинова эса унга сценарий ёзиб, режиссёрлик қилди. Свердловск шаҳар спелеосекцияси вакилларининг айтишича, улар бир километргача чуқурликка тушган, энди ушбу кўрсаткични икки километрга етказишни мўлжаллашмоқда.

“Дарк Стар” ғорлар тизими Сурхондарё вилоятидаги Бойсунтоғ тизмасида жойлашган бўлиб, унга кириш 3700 метр баландликда, 300 метрлик деярли вертикал ҳолатдаги деворнинг қоқ ўртасида жойлашган. Ушбу ғорнинг 2300 метргача бўлиши тахмин қилинаётган чуқурлиги жаҳон рекордини ўрнатиши мумкин.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.