Маданият вазирлиги Бобур кўчасида жойлашган 7-уй бўйича таҳририят сўровига жавоб бермади

Маданият вазирлиги Бобур кўчасида жойлашган 7-уй бўйича таҳририят сўровига жавоб бермади

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман суди 2020 йил 6 мартдаги 13-сонли баённомани ноқонуний ва ҳақиқий эмас деб тан олди. Баённомада Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Илмий-экспертлар кенгаши Бобур кўчасида жойлашган 7-уй архитектура-тарихий қийматга эга эмас деган хулосани чиқарган. Иккинчи қарор Маданият вазирлигининг раҳбариятига уйни моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритиш жараёнини якунлашни юклайди. Шу муносабат билан таҳририят 15 сентябрь куни Маданият вазирлигига сўров юборганди, бироқ у жавобсиз қолди. Сўров қуйидаги саволлардан ташкил топганди:

  • Вазирлик суд қарорига шикоят келтиришни режалаштиряптими?
  • 2020 йил июль ойи бошида маданият вазири мустақил экспертлар иштирокида янги илмий-эксперт кенгашини чақириш ва олдинги иккита комиссиянинг фикри турлича чиққани учун учинчи экспертизани ўтказиш ҳақида қарор қилганди. Уч ой давомида нима сабабдан бу ишлар қилинмади?

Шунингдек уйнинг қийматини ўрганишга жалб этилган мустақил экспертлар ҳақидаги ҳамда 7-уйни моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритиш масаласи бўйича Илмий-ксперт кенгашининг учинчи йиғилиши санаси тўғрисидаги саволлар ҳам очиқлигича қолмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.