Третьяков галереяси ва Савицкий номидаги музей Россияда учта кўргазмани ўтказади

Источник: Агентство культурного наследия

Третьяков Давлат галереяси ва Нукусдаги Савицкий номидаги Давлат санъат музейи 2024 йилгача  Россияда учта кўргазма ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар беради.

2023 йил март ойида авангард йўналишида ижод қилувчи Алексей Моргунов ижодига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади, 2024 йилда эса рассом Соломон Никритиннинг экспозицияси ва “Шарққа йўл” лойиҳаси режалаштирилган бўлиб, 20 асрнинг биринчи ярмида рус рассомларнинг Туркистонга  оммавий ижодий зиёрати феноменига бағишланади.

Игорь Савицкий номидаги давлат санъат музейи 1966 йилда Нукус шаҳрида ташкил этилган. Муассасада рус авангардининг катта асарлар тўплами — 44 мингдан зиёд экспонатлар сақланмоқда.

Шунингдек, Третьяков галереяси Ўзбекистон музейидан рус авангард тўпламини рақамлаштирмоқчи.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.