“Жаннат илм излаганларни қидиради”

Фото: Умар Курбанов

“Жаннат илм излаганларни қидиради” – Миллий университет профессори ва мамлакатнинг етакчи археологи Рустам Сулаймонов якшанба куни Тошкентда Ўзбекистон Маданий мероси ҳафталигини Қуръоннинг мазкур сўзлар билан билан очди. Очилиш олдидан ўтказилган матбуот анжуманида, шунингдек, Россия, Австрия, Венгрия ва бошқа 40 та мамлакатдан келган шарқшунос олимлар бор эди, улар иштиёқ ва ҳаяжон билан гапиришди, лекин тошкентлик профессорнинг сўзлари дарҳол ёдда қолди, чуки унинг ҳаволаси шубҳадан холи манбадан олинганди…

Маданий мерос ҳафталиги 21 сентябрга қадар давом этади ва Ҳафталикнинг барча тадбирларида иштирок этиш бахтига муяссар бўлганларнинг энди докторлик диссертацияларида ёзадиган нарсалари бўлиши, шубҳасиз. Шунинг учун, биз биринчи навбатда ушбу ажойиб маданий тадбир ташкилотчиси – Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти ҳақида айтишимиз керак.

Ҳафталик доирасида Жамият ўзининг бешинчи конгрессини ўтказади. Биринчи конгресс 2017 йилда Тошкентда бўлиб ўтди ва, айтиш мумкинки,  тажриба муваффақиятли ўтди – ишни давом эттириш кераклиги маълум бўлди, чунки бу қизиқиш уйғотган эдии. Мен яна профессор Сулаймоновни, аниқроғи профессор ўз маърузасида унинг “Амалий онг танқиди” асаридан иқтибос олган Иммануэл Кантни сўзларини келтираман,: “Мен доимо самовий сфералар ва инсон руҳининг ҳаракатидан ҳайратда эдим. . ” 21- асрнинг бошларида, бизнинг ўта оғир вазиятимизда, фақат ўз мамлакатининг буюк келажагига чин дилдан ишонган одамларнинг руҳлари ҳаракати билан Бутунжаҳон Жамиятининг кичик техник жамоаси беш йил ичида бажардиган ишларнинг титаник ҳажмини шундай тарзда тушунтирса бўлади.

2017 йилги биринчи конгрессида Жамият ўзини Янги Ўзбекистон қурилишидаги янги куч сифатида эълон қилганди. Жамият Россиянинг маданий пойтахти Санкт -Петербургда ўтказилган 2018 йилги иккинчи конгрессда ўзини Бутунжаҳон ташкилоти деб эълон қилди. 2019 йилда, яна Тошкентда бўлиб ўтган учинчи конгрессда, Жамиятнинг чет элдаги, хусусан ҳозирда унинг филиали мавжуд Франциядаги ишлари ҳақида маълум бўлди. Бир йил олдинги тўртинчи конгрессда 2025 йилгача бўлган йўл харитаси қабул қилинди. Ҳозирги, бешинчи конгрессда, Жамият китоб нашриёти соҳасидаги фаолияти тўғрисида ҳисобот беришни режалаштирмоқда – “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумининг 50 жилди чиқди (бу китобларни хорижий музейларга, университетларга, Ўзбекистондаги элчихоналарга топшириш маросими ўтказилади).

Беш йил ичида бундай илмий мураккаб китобларни қандай йиғиш, қайта ишлаш, таърифлаш ва нашр этиш мумкин бўлганлиги кўпчилик учун тушунарсиздир. Дарҳақиқат, бу ватанпарвар  ва юқори малакали мутахассисларнинг “руҳий ҳаракати”.

Бу нашрлардан бири бугун намойиш этилди. Бу ўзбек миниатюралари тўпланган оғирлиги 10 кг дан ортиқ бўлган улкан китоб бўлиб, усталар томонидан бир неча асрлар давомида бажарилган ва 21- асрнинг юқори технологиялари ёрдамида қайта яратилган. Кичкина хушбичим Шарлотта Крамер бу китобни тақдим этар экан, (“эксклюзив” га ихтисослашган Европанинг этакчи нашриётларидан бири Mueller-Schindler нашриёти) қўлида очилмаган оғир томни зўрға ушлаб турарди, лекин унинг юзида тантана жилваланарди эди. Зал бўйлаб асрлар илгари олтин бўёқларда чизилган расмлардан енгил ёғдулар акс эта бошлади. Ҳақиқатан ҳам, бу унутилмас манзара эди … Сиз бунга ҳар куни гувоҳ бўлмайсиз …

Айни пайтда, 46 мамлакатдан келган 350 та олимдан иборат Мерос ҳафталиги иштирокчиларини яна кўп нарсаларни кўриш кутиб турибди. Улар орасида, масалан, Ж. Усмоновнинг “Тафаккур метафизикаси” мультимедиа лойиҳаси бор. Бу бир қатор суратлар, аниқроғи, “Қушлар тили” масаллари ва Алишер Навоий ва Умар Хайёмнинг фалсафий ғояларидан илҳомланган тўртта видео -арт. Бу ижод маҳусулларини кўра эканмиз, ҳайратланарли туйғу пайдо бўлади: биз, 21 -аср одамлари ҳам кўп асрлар аввалги ҳаёт қарама-қаршиликларини ҳал қилмоқдамиз. Буюк аждодлар тажрибаси, ким билади, бизга бугунги муаммоларнинг ечимини айтиб бера олар.

Яна бир кўргазма – “К. Беҳзоднинг миниатюралари” фотосуратлари. Тўпламга бутун дунё музейлари ва кутубхоналаридан Беҳзод ва унинг шогирдлари асарларининг литографиялари киритилган. Айтганча, бу кўргазма доирасида 15-16-асрлардаги Ҳирот ва Бухородан қизиқарли миниатюралар қўйилган. Мен буни кўришни ҳаётда ниманидир тушунишни истаган ёшларга маслаҳат бераман … Бу фақатгина иккита кўргазма эи, Ҳафталик доирасида эса уларнинг ўндан ортиғи бор.

Бундан ташқари, Бутунжаҳон жамияти ўз меҳмонларини Хива шаҳрига “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” форумига олиб кетмоқчи. У ерда нафақат билишга оид экскурсиялар кутиб турибди – ахир, Хива “Турк дунёсининг маданий пойтахти” деб эълон қилингани бежиз эмас, балки жуда жиддий сиёсий воқеа – ТУРКСОЙ давлатлари Маданият вазирлари Доимий Кенгашининг йиғилиши. (Халқаро туркий маданият ташкилоти, 1993 йилда ташкил этилган, штаб -квартираси Анқарада, олтита доимий аъзо – Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Қирғизистон, шунингдек саккизта кузатувчи мамлакат). Иштирокчилар 2024 йилгача ТУРКСОЙ Бош котибини сайлашлари керак.

Бу ҳам ҳаммаси эмас! Мерос ҳафталиги ўз ишини Нукусда давом эттиради, шаҳарда ҳамма нарса “Археология ва туризм: меросни бошқариш” конференциясига тайёр. Бу ерда, мен айтганимдек, шиддатли мунозаралар кутилмоқда: чунки конференция ЮНEСКО ҳомийлиги остида ўтказилади, археологларимизнинг эса қазиш ишларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ, улар муҳокама учун кўплаб долзарб муаммоларни қўйишни ният қилишган.

Хулоса сифатида, бўлажак Ҳафталик ҳақида иштирокчиларнинг бир қанча фикрларини келтираман.
Баҳрайн қадимий ёдгорликлар Бошқармаси директори Салмон ал-Маҳари: “Турли мамлакатлардан келган маърузачилар бир жойга йиғилганда, ўхшаш муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкинлигини кўрамиз …”

Темурийлар Ассоциацияси асосчиси ва президенти (Франция) Фредерик Бопертюи-Брессан: “Сизнинг бой маданиятингизни тарғиб қилиш учун ажойиб иш қилинди. Бу иш туфайли ўзбек маданий мероси жаҳон цивилизациясига муҳим ҳисса сифатида қўшилганини эътироф этилди”.

Озарбайжон гилам музейи директори Ширин Яшар қизи Меликова: “Сизнинг Конгрессингиз, сизнинг Бутунжаҳон жамиятингиз сингари, бу унумдор заминнинг саховатли маданиятига қизиқиши бир бўлган бутун дунёдаги одамларни боғлайдиган кўприкдир”. Бу озар мамлакатининг гиламлари каби ранг-баранг ва гўзал ташбеҳ бўлди. Бундан яхшироқ айтиш мумкин эмас …

Юрий Черногаев

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.