Ривожланиш шарти – ҳокимларнинг сайланиши ва ҳокимиятнинг бўлиниши

Источник: Anhor.uz/Дана Опарина

Бизнинг чекимизга навбатдаги ислоҳотлар даврида яшаш  тушди, шулардан бири марказлаштирилган ва маҳаллий ҳокимият ўртасида оптимал мувозанатни излаш бўлмоқда. Охирги 20 йиллик тажриба шуни кўрсатдики, қатъий марказлаштириш энди ривожланиш талабларига жавоб бермайди.

Президент Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партияси съездида сўзлаган нутқида: “Мен ҳокимлар сайловига тайёрман. Яна бир савол, жамият бунга тайёрми, қонунчилик бунга тайёрми? Қандай бўлмасин, биз бунга келамиз” деб таъкидлади.

2021 йил март ойида ҳокимларни сайлаш тизимининг мақсадга мувофиқлигига шубҳа билан қараган Президент, 2021-йил сентябрига келиб,  уни амалга ошириш имконияти ҳақида фикрга келди.

Бунинг бир нечта сабаблар бор деб тахмин қиламан:

Биринчидан, Президент ташаббуси билан амалга оширилган шаҳарлар қиёфасини ўзгартириш, жадал урбанизация дастури шаҳар ва қишлоқларнинг ишлаб чиқарувчи кучларини тубдан ўзгартирди. Ишлаб чиқариш алоқалари тез ўзгарувчан бўлиб, баъзан аҳоли ислоҳотлар талабларини қондириш учун мослашишга улгурмайди.

Иккинчидан, қишлоқни қайта тиклаш (кластерлаштириш, боғдорчиликни фаоллаштириш, экспортга йўналтирилганлик) ва шаҳарларда кучайиб бораётган қарама-қаршиликларни (бузиб ташлашлар, варварларча дарахт кесишлар, шаҳар инфратузилмасининг аҳоли ўсиш суръатларидан ортда қолиши, жиноятчиликнинг кўпайиши) бартараф этиш бўйича янги ташаббусларни жорий қилишгага қаратилган барча уринишлар муваффақиятсиз чиқди, чунки улар фуқароларнинг ўзлари ва уларнинг уюшган гуруҳлари ташаббусига таянмайдилар. Ҳамма нарсанинг узвий эмас, балки жимгина “тушунарсиз” саботажи давом этмоқда;

Учинчидан, ҳокимларнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари – халқ депутатлари Кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари ва фуқароларнинг конститутциявий ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назорат қилиш шаклида тегишли мувозанатсиз қарорлар қабул қилишда марказий шахс этиб тайинланиши – ижро ҳокимияти фойдасига жуда катта номутаносибликка олиб келди. Бунга баъзи ҳокимларнинг нолойиқлиги ва коррупциясини қўшиш керак;

Тўртинчидан, юқоридан қўшимча мотивацияга муҳтож бўлмаган янги бунёдкорлик кучлари зарурлиги аён бўлди, бу эса ўз-ўзидан халқ омманинг эҳтиёжларини самарали белгилаб беради ва маҳаллий ҳокимият органларини ушбу муаммоларни ҳал қилишга йўналтиради.

Аммо воқеалар ривожи мантиқини тушуниш учун ҳокимлар институти ривожланиш генезисининг ўзига бироз чуқурроқ кириб боришимиз керак.

Бугунги ҳокимлик институти

Конституциянинг иккита моддаси (101 ва 102) ўзининг қатъийлиги билан бизни жамиятни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулига бириктириб қўйди, маҳаллий ташаббуснинг пайдо бўлиши ва ривожланишига йўл қўймайди. Демак, 101-моддада шундай дейилган: “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларининг, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларининг ижросини таъминлайди… Юқори органларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари қуйи турувчи ҳокимият органлари учун мажбурийдир”. Шундай қилиб, ҳокимиятнинг вертикал бутоғи муқобилликсиз тасдиқланди. 102-модда эса назорат ва мувозанат тизимини тубдан йўқ қилишни якунлайди: “Тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятига вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади”.

Эҳтимол, ҳокимиятнинг бундай марказлашуви мустақил давлатнинг шаклланиши даврида, тахминан 90-йилларнинг охирларида ўзини оқлагандир, аммо кейин мамлакат ўтмишга қайтганлиги маълум бўлди: ҳокимлар ҳамма нарса учун жавобгар бўла бошладилар – пахта, ғаллага давлат буюртмаси, ишлаб чиқариш режаларининг бажарилиши учун жавоб бера бошладилар. Ҳокимлар олдига ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш, жумладан, йўллар, мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналар қуриш ва бошқа масалаларни ҳал этиш бўйича вазифалар юклатилди, бироқ айни пайтда молиявий кўмак марказда қолдики, марказ эса ўз навбатида буни амалга оширишга шошилмади. Бу қонунларнинг бузилишига, ўзбошимчаликка олиб келиши аниқ эди.

Моҳиятан, ҳокимнинг иккита муқобил йўли бор эди: “яхши мавқега эга бўлиш” учун ўзида мавжуд бўлган ресурсларни сотиш ёки ҳеч бўлмаганда маълум миқдорда ресурс олган ҳокимлар қаторига кириш учун “марказий ҳукумат вакиллари билан яқин муносабатлар ўрнатиш”. Бу коррупцияга олиб келмаслиги мумкин эмас эди.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг ҳокимларнинг ваколатлари (масъулияти)ни белгилаб берувчи 25-моддасини худди шу қонуннинг II -моддаси “Жойлардаги  давлат ҳокимияти фаолиятининг иқтисодий асослари” билан солиштиришнинг ўзи  жойлардаги талаб ва маҳаллий ҳокимият органлари салоҳияти ўртасидаги номутаносиблик қанчалик кучли эканлигини тушуниш учун кифоя.

Ҳокимларни ким “чеклаб қўйди”

Буларнинг барчасидан келиб чиқиб, ҳокимлар ҳаддан ташқари ортиқча тиришиб юбормасликлари учун улар ҳар қандай даражада озми-кўпми мавқега бўлган ҳар бир амалдор учун “ҳуқуқбузарликлар тўғрисида”ги қалин папкаларга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кечаю кундуз назорат қилиниши керак эди.

Шундай қилиб, ушбу тизим мавжуд бўлган узоқ йиллардан сўнг, хавфсизлик кучлари “қарор қабул қилиш доираси”га киришди. Бир-икки йил давомида бу қандайдир тарзда ишлаб турди, аммо кейин хавфсизлик ходимлари мансабдор шахслар тақдири устидан ўзларининг кучлари орқали “соққа қилиш” имкониятини ҳис қилишди.

Мустақилликка ташқи таҳдиднинг пайдо бўлиши оммавий мавжуд бошқарув тизимидан, айниқса, жойларда “омманинг ихлоси қайтиши” жараёнини бир неча йилга кечиктирди. Бундан ташқари, давлат ва бизнес ўртасидаги “Биз нисбатан кичик солиқ юкини ўрнатамиз ва кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга маълум эркинлик (солиқ текширувларини кечиктириш) берамиз, “чакана савдо”да ҳам келишувга эришамиз” деган битим маълум пайт вақтдан ютишга ёрдам берди.  Вазият 2005 йилда портлади, лекин шафқатсизларча бостирилди.

Жамият ўз қобиғига ўраниб олди. Хавфсизлик кучлари кўплаб муваффақиятли бизнес вакилларининг энг ликвидли активларини тортиб олишнинг тобора дадил йўлларини топиб, фаол ҳужум бошлади.Конвертация йўқлиги, нақд пул айланмасига асосланган ярим қонуний фаолият мавжудлиги жиноят жойида “қўлга олиш” имконини бериб қўйган эди.

Президент бош вазир сифатида юқорида тилга олинган иллатли тизимнинг камчиликларини яхши биларди. Бу тизим маҳаллий ҳокимият органларининг энг муҳим вазифаси – ҳудудларни иқтисодий фаровон ва хавфсиз жамият сифатида ривожлантиришни таъминлашга қодир эмас эди.

Юқорида қайд этилган вазифани таъминлаш мақсадида Президент томонидан қўллаб-қувватланган ҳокимлар қарорлар қабул қилишнинг нисбатан эркинлиги шароитида танлов мезони сифатида кўпроқ ўз манфаатини кўзлаб тўхтаб қолади. Ер участкаларига, сув ресурсларига бўлган ҳуқуқларни қайта тақсимлаш, ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган танқис моддий ресурсларни (цемент, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) маъмурий тақсимлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг нархларини белгилашга аралашиш ёки сотиш каналларини белгилаш таъсир этувчи воситалардир. Агар илгари алоҳида ҳокимлар буларнинг барчасини хавфсизлик хизмати ходимларининг муносабатини кўзлаб, эҳтиёткорлик билан қилишган бўлса, энди ҳеч иккиланмасдан, қўрқмасдан буни амалга оширишади.

Нима қилиш керак

Энг аввало, халқнинг бундай қашшоқлашуви оқибатларини юмшатиш, жамият тараққиётининг соғлом илдизларига қайтиш учун жойларда ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини таъминлаш зарур. Айнан ҳоким масъулияти ва унинг вазифалари ўртасидаги мутаносиблик йўқлиги жамиятимиз тараққиётининг ана шундай оғир оқибатларига олиб келди.

Ҳудуднинг ҳар бир маъмурий бирлиги аҳолисига ўз тақдирининг ҳокими бўлиш ҳуқуқини бериш керак, хусусан:

  • Бўлажак маъмурий ислоҳотлар доирасида барча даражадаги ҳокимларни сайлаш тизимига ўтиш.
  • Ҳоким ва халқ депутатлари Кенгаши (маҳаллий парламент) раҳбари лавозимларини ажратиш.
  • Ҳудудий бирликларни ривожлантириш учун ҳокимларнинг масъулияти мутаносиблигини таъминлаш, уларга маҳаллий молиявий, меҳнат ва маъмурий ресурсларни сафарбар қилиш имкониятини бериш.
  • Маҳаллий ижтимоий инфратузилмани (мактаблар, болалар боғчалари, болалар майдончалари, поликлиникалар, касалхоналар ва бошқалар), шунингдек ишлаб чиқариш ва турар-жой инфратузилмасини (йўллар, иссиқлик таъминоти газ таъминоти, сув таъминоти, канализация тармоқлари ва чиқиндиларни йўқ қилиш ва бошқалар) шакллантириш ва ривожлантириш бўйича масъулият тақсимотини таъминловчи маҳаллий ва марказлаштирилган ҳокимиятларнинг даромадларини тақсимлаш.
  • Энергия ресурсларига нисбатан самарасиз давлат монополиясини тугатиш мақсадида ҳудудий субъектларга энергия ресурсларини қазиб олиш ва сотиш бўйича чекланган ҳуқуқларни бериш
  • ҳокимларни барча даражадаги халқ депутатлари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларидан четлатиб, бу ишни оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари назорати остидаги рақобатдош партиялар, сайлов комиссиялари зиммасига юклаш.

Маҳаллий даражада барча ҳокимият тармоқларининг ҳақиқий бўлиниши бизни XII-XV асрларда Европа шаҳарларининг жадал ривожланишига олиб келган Магдебург ҳуқуқини амалга ошириш тажрибасига ишора қилади. Бу ерда бевосита ўхшашликлар мавжуд, чунки биз ўша пайтдагидек, доимо шаҳарлар қиёфасидаги бўлиб келган ривожланишнинг янги йўлбошловчисини танлашга дуч келдик. Айнан шаҳарларнинг нисбий мухторияти ва иқтисодий яхлитлиги кучли Европа давлатларининг ривожланишига асос бўлди, улар барча қўзғолонларга қарамай, энг муҳим нарсани – одамларнинг юқори турмуш даражасини ва ҳар бир шахснинг ўз-ўзини ривожлантиришга бўлган тенг имкониятларни сақлаб қолишди.

 

Давоми бор

Абдулла Абдуқодиров

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.