Тошкент супермаркетларида айирим маҳсулотлар нархи тушган
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатган:
- лимоннинг нархи —18,8 фоиз;
- бодрингнинг нархи — 17,6 фоиз;
- тухумнинг нархи — 17,3 фоиз;
- бананнинг нархи — 13,5 фоиз;
- товуқ гўштининг нархи — 6,8 фоиз;
- сариқ пиёзнинг нархи — 5,4 фоиз пасайган.
8 турдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, шакар, карам, маргарин, кунгабоқар ёғи.
7 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлган. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.
Таҳлил 6-март ва 4-апрель кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар