Марказий банк облигациялари ҳақида

Марказий банк облигациялари ҳақида

Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилнинг 13-14 февраль кунлари Республика Валюта Биржасининг савдо тизимида очиқ савдолар шартларида Марказий банк облигацияларини бирламчи жойлаштириш бўйича навбатдаги иккита аукцион ўтказилади. Бир дона облигациянинг номинал қиймати 1 000 000 млн сўм. Нашрнинг умумий ҳажми: 400 000 000 000 (тўрт юз миллиард) сўм, муомала муддати 272 кун, даромаднинг фоиз ставкаси – йиллик 16%;
 
Бундан олдин МБ февраль ойи бошида тижорат банкларида ўзининг олти ойлик облигацияларини худди шундай шартларда жойлаштирганди. Аукционлар якунлари бўйича, таклифга нисбатан талаб кўплиги боис, нарх йиллик 15,41% даражасида белгиланди.

Бир қарашда Марказий Банк қарз қимматли қоғозларини миллий валютада эмиссия қилаётгани бироз мантиқсиздай, яъни гўёки унга касса оқими билан боғлиқ ўз муаммоларини ҳал этиш учун ёки республика миқёсида банк секторини, банк технологияларини ривожлантириш бўйича дастурларни молиялаштириш учун маблағ етишмаётгандай кўриниши мумкин.

Бу пуллар қандай мақсадда ишлатилишини Марказий банк маълум қилмаяпти. Ҳозирча фақат шуни қайд этишимиз мумкинки, “марказий ҳукуматга қўйиладиган соф талаблар” кўрсаткичининг таркибида “марказий банкнинг марказий ҳукумат олдидаги мажбуриятлари” кўрсаткичи 2019 йил декабрь ойидан 2020 йил 1 январгача 118,048 млрд сўмдан 126,203 млрд сўмгача (яъни 8,155 млрд сўмга) ўзгарган. Бошқача қилиб айтганда, МБ ҳисобрақамларида тўпланадиган барча даражадаги бюджетларнинг даромадлари тахминан шу суммага ошган деб тахмин қилиш мумкин. Табиийки, бу бюджет харажатларининг ўсишини ҳам кўзда тутади. Бундай ҳолатда МБ томонидан жалб этиладиган ресурсларнинг қайси қисми давлат харажатларини кредитлаш учун ишлатилишини кўришнинг имкони йўқ. Бироқ кредитлаш энди бепул бўлмаслиги кишини қувонтиради. Бюджет харажатларининг реал нархи ҳар доим шаффоф бўлиши керак.
 
Масаланинг иккинчи томони ҳам жуда қизиқ: нега тижорат банклари МБнинг бу облигацияларини бажонидил харид қиляпти? Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

·         2019 йил якунлари бўйича инфляция йиллик 15,2% даражасида тасдиқланди ва тижорат банклари тахминан шу ставка бўйича инвестиция қилишга тайёр (?);
·         Тижорат банклари томонидан аҳоли учун таклиф қилинаётган депозит ставкалари (йиллик 22% гача) юқори, бундан банкларда ликвидлилик бўйича катта танқислик мавжуд деган хулосани қилиш мумкин, шу пайтга қадар ҳам улар доим депозит ставкаларини ошириб келишган. Энди эса бир неча ўн миллион долларга тенг сумма банклар айланмасидан чиқариб олинмоқда;
·         Ҳатто имтиёзли кредитларни ҳам банклар янги йилдан бошлаб йиллик 16% бўйича тақдим этишлари керак, тижорат банклари эса ўз мижозларига миллий валютадаги кредитларни камида йиллик 23%  ставка бўйича таклиф этмоқда.

Нега банклар мижозларнинг маблағларини жалб этиш бўйича бундай харажатларда камроқ пул ишлаб олишга рози бўлмоқда? Бу ерда бир нечта муҳим жиҳатни ҳисобга олиш керак.

Банкларга ҳар доим кафолатли ликвидлилик билан қисқа муддатли инвестиция қилиш учун бозор воситалари зарур. Ҳукумат ёки Марказий банкнинг қимматли қоғозлари ҳам, улар бўйича даромадлилик бозорда активларнинг ўртача потенциал даромадлилигидан реал паст бўлишига қарамасдан, шубҳасиз юқори ликвидли воситаларга/активларга киради.

Бошқача қилиб айтганда, банклар ўз мижозларига кредитлар берган ҳолда кўпроқ пул ишлаб олишлари мумкин бўларди. Аммо қайтарилиш, тўланиш ва мақсадли фойдаланиш нуқтаи назаридан тўлов қобилиятига эга бўлган мижозлар рўйхати ҳар қандай банкда жуда чекланган. Бунинг устига банкнинг имкониятлари нафақат мижознинг тўлов қобилиятига ҳамда олдин олинган кредитлар бўйича мажбуриятлар билан малоллигига лимит қўяди. Мижознинг сўровларини ўрганиш, банк таваккалларини баҳолаш, мижоз гаровларини баҳолаш жараёни, банк томонидан кредитнинг маъқулланиши, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни энг яхши ҳолатда икки-уч ой вақтни эгаллайди. Шунингдек кредит суммаларидан фойдаланишни мониторинг қилиш ва пулларни қайтариш учун махсус департаментлар (back office) ташкил қилинганини эътиборга олиш лозим, бугунги кунда уларнинг фаолияти жуда мураккаб.

МБнинг таклифи эса – мутлақо ликвидли ва деярли харажатсиз восита. Агар банкнинг маблағларни жалб этиш, кредитлар бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича бевосита ва билвосита харажатлари инобатга олинса, у бўйича даромадлилик паст бўлмаслиги ҳам мумкин.

Яна бир, учинчи масала ҳам бор: Марказий банк эълон қилган маълумотларга кўра, тижорат банкларининг МБ корреспондентлик ҳисобрақамларидаги қолдиқ маблағлари 2019 йилнинг фақат декабрь ойида 7,515 млрд сўмдан 9,818 млрд сўмгача (ўсиш 2,303 млрд сўм) ўсган.

Демак, бундан иккита хулосани чиқариш мумкин:
·         банкларнинг ҳаммасида ҳам миллий валютадаги ликвидлилик билан муаммо мавжуд эмас;
·         банкларнинг мутлақ кўпчилиги МБ облигациялари каби инвестиция қилиш воситасининг пайдо бўлишини кутганди, улар бир вақтлар Молия вазирлигининг ўзи томонидан эмиссия қилинган қисқа муддатли давлат инвестицияларининг ўрнини босди, лекин улар бўйича савдолар ташкилотчиси МБ эди.

Аммо бир нарса тушунарсиз – банклар томонидан миллий валютадаги «овернайт битимлар» (overnight) бозорини ташкиллаштиришнинг пассивлиги. Ахир 5-6 трлн сўм миқдоридаги битимлар ҳажми камида 12% даромадлиликни олиб келиши мумкин (аммо ликвидлилик паст бўлганида), бу эса йилига 500-620 млрд сўмни билдиради.
 
Абдулла Абдукадиров, колумнист

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.