Осиёча ривожланиш усули: мамлакатимизнинг шу ривожланиш йўлидан бориши хатари

Источник: pexels.com

Жаҳон Тикланиш ва Тараққиёт Банки 2022 йил апрель ойида эълон қилган “Ўзбекистон: фаровон ва инклюзив келажак сари” номли навбатдаги ҳисоботида ҳокимиятни ғаразли манфаатлар учун эгаллаб олиш хавфи ҳақида гапирар экан, шундай хулосага келади: “Постсовет маконининг бошқа мамлакатларида, шу жумладан Россия ва Украинада ҳам, ўзгаришлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, давлатнинг кўлга олиниши ва олигархларнинг шаклланиши кўпинча ислоҳотлар жараёнининг иккита жуда муҳим босқичида содир бўлади: (а) давлат назоратини қисқартириш ва ерларни давлат тасарруфидан чиқариш; ва (б) давлат корхоналарини хусусийлаштириш” (99-бет).

Ўзбекистон иқтисодиётини бошқариш усулининг таснифи

Ўзбекистон тараққиётининг иқтисодий-сиёсий моҳиятини таҳлил қилар эканмиз, де-юре, Конституцияга кўра, “ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳамда бошқа табиий бойликлар умуммиллий бойлик ҳисобланади” (55-модда) эканлигини тушуниш муҳимдир. Ўзбекистон Конститутсияси), де-факто, яъни аслида эса, умуммиллий мулк олий ҳокимият вакилларининг тўлиқ ихтиёрида бўлиб, улар Ўзбекистон халқи олдида шаффоф ҳисоботларни бериш билан ўзларини қийнаб ўтирмасдан, уни тасарруф этади.

Жамоат мулкига эгалик қилиш ва уни тасарруф этишнинг бу усули, ўз моҳиятига кўра, К.Маркс ёзган (132-бет) Осиёча такрор ишлаб чиқариш усулига яқин. Ерни сунъий суғориш каиб ажралмас  эҳтиёжнинг мавжудлиги, “иқлим шароитлари ва юзанинг ўзига хослиги, айниқса улкан чўл майдонларининг мавжудлиги”, “сувдан тежамкор ва биргаликда фойдаланишнинг элементар эҳтиёжи (бу Ғарбда хусусий тадбиркорларни Фландрия ва Италия, Шарқдаги каби кўнгилли уюшмаларга бирлашишга мажбур қилди… чунки ихтиёрий уюшмалар пайдо бўлиши учун бу ерлар ҳудуди жуда кенг – ҳукуматнинг марказлаштирувчи ҳокимиятининг аралашувини мажбурий равишда талаб қилди”.

Эҳтимол, айнан шу ҳодиса давлат амалдорлари қонунни баъзан жазосиз бузган ҳолда, энг самарали “давлатни эгаллаб олиш имкониятларига” эга бўлишига ва “олигархона иқтисодиёт”нинг шаклланишига олиб келди (ЖТТБ ҳисоботидан, 99-бет).

Охирги бир неча йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётини бошқариш тизимидаги ўзгаришлар таҳлили қуйидагиларни кўрсатмоқда:

  • Ҳокимиятга йирик тадбиркорлар жалб қилиниб, улар ҳокимиятни ўз таъсирини ва жамоат ресурсларини бошқариш имкониятларини монетизация қилиш воситасига айлантирди;
  • Бошқаришга жалб қилинган шахслар нафақат ўзларига, балки фарзандлари ва набираларига ҳам яхши яшашни кафолатлайдиган жамоат ресурсларини чексиз талон-тарож қилиш ва бойиш, “шахсий капитални” тўплаш мақсадларида ўз ҳокимиятларидан фойдаланишнинг барча имкониятларини дарров англаб етишди;
  • Маҳаллий элита вакилларининг ўз ғаразли мақсадларига эришиш учун ташқи кучларнинг таъсири ва имкониятларидан фойдаланиши.

Биз охирги 25 йил давомида асосан собиқ СССРнинг жанубий республикаларида айнан шу омилларнинг комбинациясини кузатмоқдамиз.

Самарасиз давлат назоратида жамоат бойлигини хусусийлаштириш ғаразли мақсадларни кўзлаётган шахсларнинг ҳокимиятга кириши учун асосий шарт-шароитларни яратиши (де-факто) мантиқан тўғри келади. Бунинг устига, ҳокимият билан яқин шахсларнинг энг муҳим ва даромадли давлат активларини бошқарувчилар лавозимига тайинланиши ва моддий-техника ресурсларини “махсус” тарзда норматив тартибга солиниши жамиятда назорат остидаги олигархлар пайдо бўлишига олиб келди, улар йирик тадбиркорлик империяларининг “эгалари” бўлгани ҳолда, аслида халқ учун яққол бўлмаган раҳбарга ҳисобот беради.

Ўзбекистоннинг ушбу сценарий бўйича ривожланиши турли “маркерлар” бўйича малакаланиши мумкин бўлган у ёки бу ҳодисаларга ўзига хос хусусиятларни олиб киради.

Бошқаришнинг осиёча усули амалга ошиши муносабати билан Ўзбекистон дуч келадиган хатарлар

  1. Молиявий тенгсизликнинг назоратсиз ўсиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қонунларнинг танлама таъсири, бу эса жиноий оқибатлар билан бирга кечадиган аҳолининг ноқонуний кўча намойишлари кўринишидаги давлатга қарши ҳодисалар хавфини оширади;
  1. Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши барқарорлигини таъминлашнинг асоси ҳисобланган ўрта синф мулкдорларининг аста-секин “йўқолиши”;
  1. Ушлаб туришлар ва мувозанат тизими ёрдамида институционал тартибга солиш ўрнига иқтисодиётнинг Чекланган одамлар доираси манфаатларининг маълум бир мантиғига риоя қилган ҳолда иқтисодиётнинг қўлда бошқарилиши, “элита” учун рақобатдош устунликни яратишда рақобатнинг сунъий раившда чекланиши – бошқача қилиб айтганда, бозорнинг шаклланиш ва ривожланиш шароитларига ҳокимиятнинг ҳаддан ташқари аралашуви. Бу фалокатли хатоликларнинг жуда кўп миқдорда пайдо бўлишига олиб келади, тоборо кўпроқ кўламли фалокатларнинг (тўғонлар бузилиши, электр энергиясининг каскадли ўчирилиши, унча жиддий бўлмаган зилзилаларда қурилмаларнинг жиддий шикастланиши, муҳандислик иншоотларининг (сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, электр таъминоти) фаолиятидаги узилишлар) сабабчисига айланади;
  1. Маҳаллий элитанинг бир қисми ўз аҳволининг беқарорлигини тушунган ҳолда, тобора кучайиб бораётган ҳуқуқ-тартибот идораларига таянади, ижтимоий “портлашларни” бостиришда уларнинг ёрдамига умид қилиб, ташқи кучлар билан ҳамкорлик қилади. Бунинг тўлови эса энг жозибадор давлат активларини очиқ тендерлар ўтказмасдан, шаффоф бўлмаган қарорлар асосида тўғридан-тўғри қайта тақсимлаш йўли билан биргаликда “хусусийлаштириш” таклифидан иборат бўлиши эҳтимолга яқин;
  1. Шаффоф бўлмаган хусусийлаштириш кўлами ва суръатларининг ўсиши, жамоатчилик томонидан етарлича назорат қилинмаган давлат харидлари тизимининг жорий этилиши, бозор иштирокчиларининг тор доираси учун фойдали бўлган ўзаро ҳамкорлик иқтисодий қоидаларининг ўрнатилиши;
  1. Ҳукуматнинг юқори бўғинининг хатти-ҳаракатларини танқид қилишни аста-секин вилоят даражасидан бошлаб бостириш, оммавий ахборот воситалари устидан қаттиқ назоратга аста-секин қайтиш, бунда “давлат нотўғри иш қила олмайди” деган ғояни илгари суриш. Ахборотни давлат фойдасига фильтрлаш.

Юқоридаги хатарларнинг амалга ошишига яққол мисоллар сифатида хусусан, мамлакат нефть-газ активларининг тақсимланишига, айрим турдаги маҳсулотларнинг импорт қилинишига, энг муҳим товарларнинг реализация қилинишига шаффоф бўлмаган имтиёзлар ва преференцияларнинг тақдим этилишини, бозорнинг алоҳида монополиялар орасида тақсимланиши кўрсатиш мумкин. Фаолиятнинг деярли ҳар қандай соҳасида, хоҳ у энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва сотиш, хоҳ озиқ-овқат, дори-дармон, қурилиш материаллари ва бошқаларни импорт қилиш ва сотиш бўлсин, баъзида эса бутун бозорнинг турли сегмент монополистлари томонидан бўлиб олинганини кўриш мумкин. Йирик тадбиркорлар ёки улар билан боғлиқ шахслар ҳокимиятга жалб қилинганлиги сабабли, монопол тузилмаларини яратиш ташаббускорлари бошқарувнинг ўзига хос бозор усулларини ва иқтисодиётни бошқаришнинг туб бозор методларини ҳар томонлама жорий этиши ва ривожлантириши керак бўлган давлат органлари экани ҳам кишини ажаблантирмай қўйди.

Бундай сиёсатдан фойда кўрувчилар ким

Объектив таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги 5 йил ичида марказлаштирилган давлат инвестицияларининг ижобий “портловчи” самараси йўқлиги уларни амалга оширишнинг гўёки “шаффоф” механизмларини ифодаловчи мавжуд давлат харидлари тизимининг натижаси ҳисобланади. Бироқ, давлат шартномалари ҳокимият вакилининг кўрсатмасига биноан, ҳатто ўз фаолиятига зарар етказган ҳолда ҳаракат қилишга тайёр бўлган ҳокимият билан боғланган шахсларга тегади, чунки улар ҳокимият кейинчалик уларнинг зарарини қоплашига ишонади. 

Қолаверса, ҳокимиятга яқин кишилар, юқори мансабдор шахсларнинг қариндошлари ижтимоий бойликларни тақсимлаш ва молиявий оқимларни назорат қилиш бўйича бозорда ўз қоидаларини сурбетларча белгилаб қўйганига кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Ҳар қандай вилоятнинг тадбиркори билан ишонч асосидаги суҳбат бундай “жамоат нонини тақсимлаш”га мисоллар кўплигини кўрсатади, ахир “нон”нинг энг мазали қисмлари конкрет амалдорларга яқин бўлганларга тегади.

 Бу аллақачон Ўзбекистонда олигархларнинг, яъни аҳолининг катта қисмига зарар етказган ҳолда ҳокимият қарорларига ўз манфаатлари йўлида таъсир кўрсата оладиган кишиларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бироқ, ҳозирча Ўзбекистонда “олигарх” атамасининг ҳуқуқий тушунчаси ва таърифи мавжуд эмас, шунинг учун эътирозларга дучор бўлмасдан туриб, айрим шахсларни олигарх дейиш қийин.

Бунда бошқа мамлакатларнинг, масалан Украинанинг тажрибасига мурожаат қилиш мумкин, яқинда унда  “Олигархлар тўғрисидаги қонун” қабул қилинди. Унда олигархларнинг қуйилаги мезонлари келтирилган:

“Олигарх – бу жамият ҳаётида муҳим иқтисодий ва сиёсий салмоққа эга бўлган шахс.

Агар у ҳужжатда кўрсатилган камида қуйидаги учта мезонга жавоб берса, кишини олигарх деб аташ мумкин, хусусан:

  • сиёсий ҳаётда қатнашади;
  • ОАВга таъсир кўрсата олади;
  • бозорда монополист ҳисобланган корхонанинг якуний фойда олувчи эгаси ҳисобланади ва бир йил давомида ўз мақомини ушлаб туради ёки кучайтиради;
  • умумий қиймати 2 млрд 270 млн гривнадан ошувчи активларга эгалик қилади”.

Агар шахснинг фаолияти ушбу тўртта мезондан учтасига жавоб берса, у ҳолда у олигарх сифатида тан олинади.

Бироқ, Ўзбекистонда бундай қонуннинг қабул қилиниши алоҳида қийин масала, деб ҳисоблайман, чунки бирор-бир ваколатли орган ёки суд томонидан шахсларни олигархлар қаторига киритиш тартибини, сиёсий, иқтисодий ва , энг муҳими, ушбу рўйхатга киритилган шахс учун ҳуқуқий оқибатларни, шунингдек, шахс томонидан унинг ушбу рўйхатга киритилганлиги фактига эътироз билдириш тартибини батафсил ёзиб чиқиш лозим бўлади. Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш тартибининг ҳозирга қадар йўқлиги бундай қонунни яратиш мураккаб иш эканлигига ёрқин мисол бўла олади.

Мен буни битта мақсад билан – ўқувчилар бизнинг ҳозирги ҳолатимизни ва муқаррар равишда кун сайин ортиб бораётган хавф-хатарларни тушунишлари учун ёзяпман. Умид қиламанки, ҳақиқатан ҳам мамлакат тақдири учун қайғурадиган масъул шахслар ушбу хавфли вазиятни тўғирлаш учун зарур чораларни кўрадилар.

Абдулла Абдуқодиров,

Anhor.uz иқтисодий шарҳловчиси

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.