Ўзбек гази ҳақидаги афсоналар

Ўзбекистонда табиий газ тақчиллиги бир кеча-кундузда 20 миллион кубометрни ташкил этади. Муаммони ҳал қилиш учун давлат раҳбари газ экспорти ҳажмини камайтириш ва аҳоли эҳтиёжлари учун кунига 7-8 миллион кубометр миқдорида газ етказиб беришни кўпайтиришни буюрди. 2020 йилда газ етказиб бериш бўйича имзоланган шартномаларга мувофиқ, Хитойга 2-6 миллиард кубометр, Қирғизистонга 60 миллион куб метр ва Тожикистонга 200 миллион кубометр газ экспорт қилиниши режалаштирилган эди. Ҳукумат, шунингдек, 2025 йилгача табиий газ экспортини тўхтатиш ва уни мамлакат ичида тўлиқ қайта ишлаш, шунингдек қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича чоралар кўрилишини эълон қилди.
 
Табиий газ экспорти, шу жумладан Россияга ҳам,  деярли тўхтатилганлиги сабабли, мазкур конкрет ҳолда биз ишлаб чиқарилган табиий газни қўшма корхоналар томонидан тақсимлаш улушларини, хусусан, Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар (МТБ) доирасида қайта кўриб чиқиш ҳақида гап боради дея тахмин қиламиз. Дарвоқе, ушбу сирли Маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги Битимларга воқиф бўлмаганларнинг бирортасини ҳам кўзи тушмаган ва шу боис ҳам уларни Ўзбекистон фуқароларининг реал манфаатларига қанчалик мос келишини холисона баҳолай олишмайди. Anhor.uz жамоаси ушбу маълумотларни очиқ фойдаланишда топа олмади.
 
Энергетика соҳасидаги афсоналар
 
Биринчи афсона – табиий газ экспортининг пасайиши мамлакатнинг тўлов балансига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 2019 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистон табиий газ экспортидан 2 миллиард доллардан ортиқ даромад олган. Жорий йилда бу кўрсаткич 5,5 баравар кам – 366,3 миллион долларни ташкил этди. Шу билан бирга, фақат сўнгги тўрт йилда нефт ва газ тармоғида қиймати 30,4 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилди, улар ичидан камида 30 фоизи мамлакатнинг ўз маблағлари (бюджет ва давлат компаниялари маблағлари) ҳисобидан амалга оширилди. Бошқача қилиб айтганда, Ўзбекистон энергетика тизими ўз қўшниларидан (Туркманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Украина, Белоруссия) фарқли ўлароқ валютани ишлаб топгандан кўра анча кўпроқ истеъмол қилади.
 
Бехабарлар учун кутилмаган “совға” шундаки, Ўзбекистонда газ қазиб чиқарадиган хорижий корхоналар унга ўз газини муваффақиятли сотишмоқда. Хусусан, август ойида "Лукойл" талабнинг пастлиги сабабли Ўзбекистондаги лойиҳаларидан Хитойга газ экспортини тўхтатиб қўйгани эълон қилинди. Компания шу заҳотиёқ Ўзбекистон билан "ортиқча" газни Ўзбекистоннинг ички бозорига, албатта, биродарлик нархларида йўналтириш тўғрисида келишиб олди. Ҳеч ким бизга газ Хитой ва Россияга қандай нархда (қандай формула бўйича) етказиб берилганлиги ва энди ўзининг табиий бойлиги бўлмиш газ Ўзбекистонга қандай нархда йўналтирилаётганлигини айтолмаслиги тушунарли. Мен нарх "Ўзбекнефтгаз" корхоналари ўзбекистонлик истеъмолчиларга етказиб берадиган нархдан анча юқори эканлигини тахмин қилишим мумкин, холос.
 
Иккинчи афсона – энергетика соҳаларининг солиқ тушумлари кўринишида мамлакат молиявий салоҳиятига қўшган ҳиссаси. Молия вазирлиги яқинда мамлакатнинг умумий бюджет даромадларида йирик солиқ тўловчилар улуши тўғрисида қизиқарли инфографикани эълон қилди. 20 та энг йирик солиқ тўловчилар орасида энергетика тизимининг 10 та корхонаси мавжуд бўлиб, улар биргаликда давлат бюджетига тушумларнинг 16 фоизини беришади.  Ўзбекистондаги иккита тоғ-кон комбинати энергетика тизимидаги барча корхоналар даромадларининг ярмини таъминлайди. Шу билан бирга, энергетика тизимининг корхоналарига тегишли шуни ёдда тутиш керакки, улар тўлайдиган 80% солиқ – бу биз яъни истеъмолчилар тўлайдиган қўшимча қиймат солиғидир. Бошқача қилиб айтганда, бу қўшимча қиймат мазкур корхоналар томонидан яратилмаган. 


 
Солиқ тўловчилар бу рўйхатига Ўзбекистондаги нефт ва газ тизимининг деярли барча йирик лойиҳаларининг асосий пудратчилари – Eriell ва Enter Engineering компанияларининг бош пудратчилари киритилмаган. "Ўзбекнефтгаз" АЖучун кўп миллиардли пудрат ишларини олиб бораётган ушбу компаниялар шунчалик аҳамиятсиз солиқлар тўлайдиларки, ҳатто улар ҳатто 50 йирик солиқ тўловчилар рўйхатига ҳам киритилмаган. Ажабланадиган нарса шундаки, йирик солиқ тўловчилар орасида "Ўзметкомбинат" АЖ (хорижий компаниянинг амалиётли бошқарувига ўтказилган), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ, "Ўзавтосаноат" АЖ каби йирик-монополистлар йўқ.
 
Агар Марказий банк ва Молия вазирлиги барча санаб ўтилган компаниялар экспорти ва импортининг  неттосини, шунингдек, пандемияга қарши курашиш учун халқаро кредиторлардан жалб қилинган кредитларни олувчилар – бенефициарларнинг батафсил рўйхатини эълон қилсалар, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ва хорижий валютадаги жалб қилинган кредитлар қаерга кетаётганини кўриш мумкин бўлар эди.
 
Учинчи афсона – бу ўз эҳтиёжлари ва талаблари учун катта газ сарфи (ЎЭваТ)
 
2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Ёқилғи-энергетика балансига мувофиқ 7026,8 минг тонна нефт эквиваленти (ёки тахминан 8 миллиард 653,7 миллион м3 табиий газ) ўз эҳтиёжлари ва энергетика соҳалари эҳтиёжлари учун сарфланди. Ушбу қиймат 2019 йилда ишлаб чиқарилган табиий газ умумий ҳажмининг 14,25 фоизини ташкил этади. Айни пайтда, мавжуд соҳа стандартларига мувофиқ, сиқувчи компрессор қурилмасининг ишлашини таъминлаш учун, барқарор бўлмаган конденсатни дегазацияси учун, ёнаётган машъала шаклида ортиқча босимни чиқариш учун, метанол мосламаларига ёнилғи қуйиш учун, иссиқлик суюқлигини иситиш учун (технологик ишларнинг бутун мажмуаси) ва бошқалар учун газ сарфи ишлаб чиқарилган газ ҳажмининг 5% дан ошмаслиги керак (ГОСТ 51750).
 
Энергетика вазирлиги ҳисоботларига кўра, фақат "Шўртаннефтегаз" МЧЖ ва "Кўкдумалакгаз" ҚКда ўзларининг технологик эҳтиёжлари учун газ истеъмоли белгиланган меъёрлардан ошади. Россиянинг "Газпром" МЧЖ қўшма корхонаси, "Лукойл" МЧЖ ва Хитойнинг "CNPC" МЧЖ ҚКда бу кўрсаткич 1% га ҳам этмайди.

Энергия вазирлиги ишлаб чиқарилган табиий газ харажатларини барча газ конлари учун ўз эҳтиёжлари ва талаблари (ЎЭваТ) учун мақсадга мувофиқлигини текширгани ёки бу мавжуд бўлмаган (қазиб чиқарилмаган) газ ҳажмини дуруст баҳона билан ҳисобдан чиқаришнинг бир усули эканлиги аниқ маълум эмас.
 
Тўртинчи афсона шундаки, газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича барча йирик лойиҳалар айнан шу мақсадга қаратилган.
 

Агар тармоқ ушбу стратегияга амал қилганда эди, фуқаролар бир неча йилдан буён жаҳон бозорида ушбу маҳсулот нархининг пасайиши тенденцияси кузатилаётган пайтда газ қазиб олиш ҳажмининг йилдан-йилга пасайишини, табиий газнинг ички нархларининг ўсишини кузатмас эдилар. Менимча, соҳада жиддий муаммолар тўпланиб қолган.
 
Биринчидан, нотўғри ишлатилганлиги ва технологик бахтсиз ҳодисалар (сув пластининг ёрилиши, бурғулаш ускунасининг қисилиб қолиши, бурғилаш ускуналарининг шикастланиши ва бошқалар) сабабли газ конларининг аксарият қисми (саноат миқёсида газ қазиб чиқарилган конлар умумий сонининг тахминан 80%) оборотдан чиқарилган яъни у ерда газ энди қазиб чиқарилмайди ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ улар ишлашни қайта тикламоқчи эмас. Бундай конларда қазиб чиқаришни тиклаш бўйича лойиҳалар кутилган натижани бермади, чунки ушбу ишларга малакасиз пудратчилар жалб қилинган бўлиб, улар айрим соҳа мутахассисларининг фикрига кўра "ишни YouTube каналидан олган билимларидан фойдаланган ҳолда ташкил этишга ҳаракат қилишган".
 
Иккинчидан, "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг аксарият инвестиция лойиҳалари жуда катта капитални талаб қилади ва бунда уларнинг иқтисодий самарадорлиги шаффоф эмас. 2018 йил октябр ойида Россиянинг "Форус" АЖ ва "Нефтгазинвест" МЧЖ ("Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига киради) Бухоро вилоятидаги "Газли” УГСни реконструкция қилиш ва фойдаланиш лойиҳасини тайёрлаш учун "Gazli Gas Storage" ҚКни ташкил этишди. Қўшма корхона биргаликда омборхонани кенгайтириш ва реконструкция қилиш учун лойиҳалашдан олдин ҳужжатларни ишлаб чиқиши, лойиҳани амалга ошириши, шунингдек, кейинчалик биргаликда ишлаши режалаштириш бўйича лойиҳадан олдинги ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқиши режалаштирилган. Фақатгина "Лойиҳани амалга ошириш концепсияси" ни ишлаб чиқиш 850 миллион АҚШ долларини ташкил этади, модернизац ия масалалари эса ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, “Газли” конидан ҳар йили 3 миллиард м3 миқдоридаги газ уни ер ости сув омборларига қуйиш учун ортиқча бўладими ёки йўқми, хабар қилинмайди. "Форус" АЖнинг мураккаб техник лойиҳалар билан қандай алоқаси борлиги ҳам номаълум.
 
Техник жиҳатдан мураккаб ва жуда қиммат лойиҳалар учун "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг шерикларни танлашига нисбатан кўплаб саволлар мавжуд. Суюқ газ (GTL) ишлаб чиқариш ва метанол (MTO) дан олифенларни ишлаб чиқариш лойиҳалари хомашё (табиий газ) мавжуд бўлишининг ҳисоблаб чиқилган истиқболларисиз жуда катта капитални талаб қилади, Шунингдек, олинган маҳсулотларни сотиш бўйича ҳисоб-китоблар мавжуд эмас.
 
Учинчидан, аксарият ҳолларда чет эл банкларидан кредитларни жалб қилиш учун "Ўзбекнефтгаз" АЖ амалиёт бошқарувига берилган нефт ва газ конлари ва бошқа давлат активлари гаров сифатида ишлатилган. Ушбу лойиҳалар, қоида тариқасида, жуда хавфлидир ва ушбу лойиҳаларбўйича ўз даромадларининг етарли даражада тўпланмаганлиги сабабли кредитларни қайтармаслик хавфи жуда катта. Шунга кўра, ушбу активлар (таъминот) тез орада чет давлатларнинг, хусусан, Хитой ва Россиянинг давлат тузилмалари бўлган кредиторларнинг мулкига ўтади.
 
Тўртинчидан, соҳа мутахассисларининг бир овоздан тасдиқлашига кўра, сўнгги 4 йил ичида шаклланган амалиётга кўра, разведкали бурғулаш бўйича пудрат ишларини бажариш бўйича барча қарорлар бурғулашлар сонига асосланади, аммо саноат газини ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган. Бошқача қилиб айтганда, пудратчи керакли даражада тайёргарлик кўрмасдан ва газнинг мавжуд бўлиш эҳтимоли тўғрисида билмасдан, истаганча бурғулашни амалга ошириши мумкин, аммо "Ўзбекнефтгаз" бурғулаш сони учун, уни қудуқни синовдан ўтказиш пайтида саноат гази оқимларининг топилиши билан боғламаган ҳолда, тўла тўловини қилиб беради. Яъни, геологларнинг прогнозларига кўра, газ мавжуд бўлиши эҳтимоли бор ҳудудда шиддатли фаолиятни саҳналаштириш, истисно эмас, балки норма даражасига кўтарилган. Чунки ҳар бир бурғулаш минораси ва бурғулаш ишлари учун қандайдир тарзда энг юқори нархни таклиф қиладиган компаниялар томонидан бурғулаш ишлари олиб борилишидан манфаатдор давлат компанияси тўлайди.
 
Бешинчи афсона – аҳоли кўп газ истеъмол қила бошлади
 
Аҳоли томонидан газ истеъмол қилишнинг максимал ҳажми 2018 йилда қайд этилган – 10,1 миллиард м3 дан ортиқ. Бироқ кейинги 2019 йилда аҳолига етказиб бериладиган газ ҳажми сезиларли даражада камайди ва 6,0 млрд. кубометрдан озроқни ташкил этди (пасайиш 40% дан ортиқ). Менимча, 2020 йилда газ баланси ушбу ҳажмларга йўналтирилган эди, чунки биз кунига 20 миллион кубометр (ёки йилига 4 миллиард кубометр) табиий газ танқислигини сезмоқдамиз. Барча янги қурилган биноларда ва янги хусусий уйларда кўпчилик газ сарфини сезиларли даражада камайтирадиган (қишда 1,8 м3 соат) икки контурли газ қозонларини ўрнатишни бошлаганлигини ҳисобга олсак, юқоридаги гап бемаъни кўринади. Давлат ҳисобидан газ ҳисоблагичларини оммавий алмаштиришнинг миллиардлаб долларлик дастури қандай самара бергани ҳақида ҳеч ким хабар бермаган.
 
Бу бизнинг мамлакатимиз энергетика соҳасининг асосий таркибий қисми сифатида газ соҳаси муаммолари айсбергининг фақат бир учи, чунки бизнинг электр энергиямизнинг 80% табиий газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилади. Агар Anhor.uz нашрининг барча чиқишларидан кейин кимдир ҳали ҳам Ўзбекистон учун узоқ вақтгача газ бўлади деган хом хаёлга эга бўлса, у ҳолда уни тарқатиб юбориш керак.
 
Владимир Громов,
Anhor.uz  нашри учун

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.