1 апрелдан бошлаб Россия Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновни тиклайди

1 апрелдан бошлаб Россия Ўзбекистон билан авиақатновни тиклайди, дея хабар беради РФда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаб. Бу ҳақда Spot нашри ёзади.

«Ўтказилган муҳокама якунлари бўйича, алоҳида мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда ва ҳукумат раиси Михаил Мишустин билан келишувга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Венесуэла (Москва-Каракас, ҳафтасига икки марта), Сурия (Москва-Дамашқ, ҳафтасига бир марта), Тожикистон (Москва-Душанбе, ҳафтасига бир марта), Ўзбекистон (Москва-Тошкент, ҳафтасига бир марта) ва Шри-Ланка (Москва-Коломбо, ҳафтасига бир марта) билан мунтазам халқаро авиақатновларни ўзаролик асосида тиклаш ҳақида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.

Ушбу мамлакатлар билан авиақатновлар 2020 йил март ойида пандемия бошланиши билан тўхтатилган эди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.