1 июлдан 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилади

1 июлдан 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилади

2020 йил 1 июлдан 1997 йилда чиқарилган 200 сўм ва 1999 йилда чиқарилган 500 сўм номиналидаги қоғоз пуллар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади. Бу ҳақда Миллий банк “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низомга таянган ҳолда хабар беради.

Эски намунадаги ушбу пул белгилари 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари, 2020 йил 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади ва муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.
 
Шу муносабат билан, Марказий банк эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар мавжуд бўлса, белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олиш мумкинлигини эслатиб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.