Бир ой ичида Сирдарё бассейнида 34 та браконьерлик ҳолати қайд этилди

Бир ой ичида Сирдарё бассейнида 34 та браконьерлик ҳолати қайд этилди

Май ойида Ўзбекистон Давлатэкобионазорат инспекциясининг Сирдарё бассейни бўлими ходимлари томонидан табиатни муҳофаза қилиш борасидаги қонунчилик соҳасида 34 та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилди. Браконьерлик ҳолатлари нафақат итиофаунага, балки флорага ҳам катта зарар етказган.   
 
 «Бугунги кунда браконьерларни фақат битта эпизод бўйича жиноий ва маъмурий жавобгарликка жалб этишга муваффақ бўлдик. Ҳуқуқбузарлардан 4,5 миллион сўм миқдорида жарима ундириб олинди. 10 та эпизод бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган», – дейди Anhor.uz таҳририятига Давлатэкобионазорат инспекциясининг Сирдарё бассейни бўлимининг бошлиғи Аблягим  Абиров.
 
Инспекторлар томонидан қайд этилган “ўсимликлар” браконьерлиги бўйича ягона ҳолат охирги пайтлардаги энг катта ишга айланди. Браконьерлар томонидан ўсимликлар оламига етказилган зарар 360 миллион сўмни ташкил этган.
 
Жаримага тортилган браконьерлар бир ҳафтадан сўнг жиноят устида такрор ушланган ҳолатлар ҳам бор.   
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.