«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК учувчиларни қайта тайёрлашни бошлади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК учувчиларни қайта тайёрлашни бошлади

«Ўзбекистон хаво йуллари» Миллий авиакомпанияси Boeing-767 самолётининг янги Full-flight-симуляторидан (FFS) фойдаланишни бошламоқда.

FFS Boeing-767 – бу авиация тренажёрларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланган САЕ компаниясининг энг янги ишланмаси саналади. Янги тренажёр замонавий компьютер таъминоти, визуализация ва эркинликнинг олтита даражасига эга ҳаракат тизимлари билан жиҳозланган, унда ҳам ҳавода, ҳам ерда турли парвоз сценарийларини ўйнаш мумкин. Бундан ташқари, симуляторнинг компьютер тизимига жойланган маълумотлар базаси ер шарининг исталган нуқтасига парвозларни амалга ошириш ҳамда дунёнинг кўплаб аэропортларига қўниш ва улардан учиш имконини беради. Тренажёрнинг оғирлиги 13 тоннага яқин.

Тренажёр ускуналарининг монтажи ва уларни ўрнатиш, дастурий таъминотни йўлга қўйиш ишлари ишлаб чиқарувчи компаниянинг мутахассислари томонидан бажарилган. Айни пайтда МАК учувчи-инструкторлари томонидан тест синовлари ва тренажёрни қабул қилиб олиш ишлари олиб бориляпти.

Шу йилнинг 30 май куни канадалик мутахассислар томонидан МАКнинг ЎТМ Тренажёрлар мажмуида авиакомпаниянинг 11 нафар муҳандисини назарий ва амалий томондан ўқитиш ишлари бошланган эди. Улар келгусида авиатренажёрга мустақил хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. 7 июнь куни тренажёр сертификатлаштирилади, шундан сўнг ЎзР Давлат авиация назорати малакавий баҳолаш натижалари асосида янги симулятордан фойдаланишга сертификатни топширади.

Янги Full-flight-симулятори ишга тушадиган 9 июнь куни эса МАК Учувчилар мажмуи (УМ)нинг Боинг 757/767 отрядига кирувчи учувчиларнинг биринчи гуруҳи тренажёрда машқларни бошлайди. 20 июнь куни Боинг 767 да НАК УМнинг Ил-114 отрядига кирувчи учувчиларни дастлабки қайта тайёрлаш ишлари бошланади.

Айтиш жоизки, МАК Тренажёрлар мажмуининг техник жиҳозланиш даражаси Миллий авиакомпанияга нафақат ўз учувчиларини тайёрлаш, балки хорижий авиакомпанияларга учувчиларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича хизматларни таклиф этиш имконини ҳам беради.

Бугунги кунда буюртмачилар орасида «Scat» ва «TadjikAir» авиакомпанияларини кўрсатиб ўтиш зарур. Шунингдек бу борада Россия авиакомпанияларини ҳам жалб этиш масаласи устида ишланмоқда.

МАК Тренажёрлар мажмуининг Учиш-методик бўлими мутахассисларининг қайд этишича, FFS B-767 ишга тушиши билан Ўзбекистонда хорижий ўқув марказларини жалб этмаган ҳолда Boeing-767 самолётига учувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун зарур база яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.