Биометрик паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартибга солинди

Биометрик паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартибга солинди

Ўзбекистон Президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бракка чиққан биометрик паспортларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларнинг биометрик юриш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш учун масъул этиб белгиланди.

Бундай ҳужжатлар уларни тайёрлаш ва муҳожирлик бўлинмаларидан қайтарилаётган пайтда, шунингдек ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси томонидан паспортни алмаштириш учун фуқароликни расмийлаштириш жараёнида юзага келади.

Ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармасининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддати ўтган ва белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган биометрик паспортларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик юриш ҳужжатларини ҳисобга олиши ва йўқ қилиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.