Ўзбекистон Президенти жиноятчиликка қарши курашишда Испания билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Ўзбекистон Президенти жиноятчиликка қарши курашишда Испания билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

2014 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади, қайд этади UzDaily нашри.

 Мазкур ҳужжат 2013 йил 5 ноябрь куни Мадридда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Испанияга ташрифи доирасида имзоланган эди.
 
Олинган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилгани ҳақидаги тегишли хабарномани юборишни топширди. 

Фотосурат: Ogoom.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.